Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:41

Иркутскда лосьон ичиб ўлганлар сони 60га етди


Иркутск шаҳрида "Бояришник" косметик воситасидан заҳарланиб ўлганлар сони олтмишга етди.

"Интерфакс" агентлиги маълумотига кўра, "Бояришник"дан заҳарланган яна қирқ киши касалхонада қолмоқда.

Аниқланишича, заҳарланганлар таркибида спирт бўлгани учун ушбу ювиниш воситасидан алкоголли ичимлик сифатида фойдаланишган.

Шаҳар мэрининг фармойиши билан Иркутскда фавқулодда вазият жорий этилди. Таркибида спирт бўлган барча ноозиқ овқат суюқликларнинг сотилиши вақтинча ман этилган.

Россия Тергов Қўмитаси марказий аппарати заҳарланиш воқеаси бўйича иш очган ва ушбу иш бўйича 11 киши ҳибсга олинган.

XS
SM
MD
LG