Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:19

Милан полицияси Берлинда террор ҳужумини содир қилган шахсни отиб ташлади


Анис Амри қидирувга берилганди
Анис Амри қидирувга берилганди

Милан полицияси Берлиндаги рождество ярмаркасига ҳужум қилишда гумонланган тунислик Анис Амрини отиб ташлади.

Бу ҳақда Reuters агентлиги хавфсизлик хизматларидаги манбага таянган ҳолда хабар қилди.

Хабарга кўра, Амри уни ҳужжат текшириш учун тўхтатган полициячиларга қарата ўт очган. У билан отишмада бир полициячи яраланган.

Германия ҳукумати ҳозирча бу хабарга изоҳ бергани йўқ.

Террор амалида гумонланган Амрининг ўлдирилгани жума куни Италия бош вазири томонидан тасдиқланиши кутилмоқда.

Душанба куни тунислик Анис Амри бошқаргани ишонилган юк машинаси Берлин марказидаги ярмаркага тўпланган одамлар устига юриши натижасида 12 киши ҳалок бўлган ва 48 киши жароҳат олганди.

Ҳуқуқ тартибот идоралари уч кундан буён ҳужумчини қидираётган эди.

XS
SM
MD
LG