Линклар

Шошилинч хабар
20 январ 2021, Тошкент вақти: 12:08

Мирзиёев Атамбаевга дам олиш кунлари қандай машина минишини айтди


Шавкат Мирзиёев ва қирғизистонлик ҳамкасбига Chevrolet Captivaга ўтириб кўришни таклиф қилди.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга амалий сафари доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан Ўзбекистон-Германия "Man Auto-Uzbekistan”қўшма корхонасини ва автомобиллар ҳамда қишлоқ хўжалик машиналари кўргазмасини бориб кўрди.

Кўргазма павильонларида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар, шу жумладан енгил автомобиллар ҳамда қишлоқ хўжалик машиналари намойиш қилинган.

“Машиналар ортиқча қиммат эмас”, - деди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев автомобилларни қирғизистонлик ҳамкасбига кўрсатар экан.

“Сўнгги 4 йил ичида Бишкекда машиналар сони 4 марта кўпайиб кетди. Тўрт тарафдан опкелишаяпти. Ҳатто радиоактив машиналар ҳам келаяпти”, - деган Алмазбек Атамбаев.

“Буниси эса, сўнгги Nexia, энг янгиси", - деди Шавкат Мирзиёев.

“Чиройли машина экан”,- деди Атамбаев.

"Буниси Chevrolet Malibu. Шанба-якшанба куни ўзим ҳайдайман шунақасини. Жудаям қулай", - деди Шавкат Мирзиёев ва қирғизистонлик ҳамкасбига бошқа модель - Chevrolet Captivaга ўтириб кўришни таклиф қилди.

Шундан сўнг икки қўшни давлат раҳбарлари кўргазманинг бошқа павольонини кўришди. Бу ерда пластик ромлар, маиший техника, тўқимачилик маҳсулотлари, гиламлар, дорилар ва бошқа маҳсулотлар намойиш қилинган.

XS
SM
MD
LG