Линклар

Шошилинч хабар
17 июл 2019, Тошкент вақти: 07:35

АҚШ сенаторлари Грузияда Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга ваъда берди


Сенатор Маккейн Грузияга қилган сафари чоғида чегара чизиғи оша грузин деҳқони билан кўришмоқда.

АҚШнинг уч сенатори Грузияга қилган сафари чоғида ўзларининг сенаторлик фаолияти давомида Россия ва унинг президенти Владимир Путинга қарши санкциялар кучайтирилиши учун ҳаракат қилажаклари тўғрисида баёнот берди.

Жанубий Каролина штатидан сайланган республикачи сенатор Линдси Грэм 1 январ куни Тбилисига етиб келгач, “2017 йилни ҳужум йили қилишга умид қилаётганини, Путиннинг бир четга суриб қўйиш вақти келгани”ни айтди.

“Путинга шахс сифатида, шунингдек, Россиянинг энергетика ва банк секторларига янги санкциялар билан қаттиқ зарба бериш вақти келди”, - деди Аризона штатидан сайланган республикачи сенатор Жон Маккейн ҳамда Миннесота штатидан сайланган демократ сенатор Эми Клобушарлар билан Грузияга келган сенатор Линдси Грэм.

“Биз ҳамкасбларимизни АҚШга хакерлик ҳужумлари қилгани учун Россияга қарши кучлироқ ва қаттиқроқ санкциялар қўллашга чақираяпмиз”,- деди Маккейн. Унинг айтишича, АҚШ Демократик партияси миллий қўмитасининг электрон почтасига хакерлик ҳужуми амалга оширилганини исботловчи далиллар мутлақо етарлидир.

АҚШ сенаторлари Грузиянинг баҳсли ҳудуди – Жанубий Осетияга яқин чегараолди минтақаси – Хурвалетига борди. Бу минтақа 2008 йил августида содир бўлган қисқа муддатли уруш давомида Россия ҳарбийлари назоратига ўтиб қолган.

“Бу ўта мураккаб ва оғир давр”,- деди Маккейн. “Биз Грузиянинг тўла мустақиллиги, эркинлиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш учун қўлишимиздан келган барча ишни қилишда давом этамиз”, деб таъкидлаб ўтди Маккейн.

АҚШ сентаорларининг Грузия бош вазири Гиоргий Квирикашвили ва президент Ираклием Маргвелашвили билан учрашуви, Крцанисидаги НАТО ўқув марказини бориб кўриши режалаштирилган.

Сенатор Линдси Грэм АҚШга қайтгач, Конгрессда ҳамкасбларига Россия Болтиқбўйи мамлакатларида ҳамда Украинада нима қилмоқчи эканлиги тўғрисида айтиб бериш ниятида эканликларини билдирди.

XS
SM
MD
LG