Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:40

OzodNazar: Мирзиёев халқнинг давлатга ишончини тикламоқчи


Сиëсатшунос Камолиддин Раббимов
Сиëсатшунос Камолиддин Раббимов

1 январга ўтар кечаси Шавкат Мирзиёевнинг шахсан ўзи Ўзбекистон халқини Янги Йил билан байрами билан табриклади.

Шавкат Мирзиёевнинг рус ва ўзбек тилларида янграган табриги давлат телевидениеси орқали намойиш этилди.

Янги йилга ўтар кечаси давлат раҳбарининг халқни телевидение орқали шахсан ўзи табриклаши Ўзбекистон 1991 йилда мустақил бўлганидан буён илк бор юз берди.

Марҳум президент Ислом Каримов даврида унинг янги йил табриги доимо давлат телевидениесининг бошловчиси томонидан ўқиб эшиттириларди.

Бу Шавкат Мирзиёевнинг собиқ президентдан ўзгача сиёсат юритиши аломатими?

Шавкат Мирзиёев табригидан бир неча соат ўтар ўтмас Истанбулдаги тунги клубга қуролли шахс ҳужум қилиши оқибатида ўнлаб одам қурбон бўлди.

Бу 2016 йил давомида Туркиянинг турли нуқталарида содир этилган қонли ҳужумларнинг навбатдагиси эди.

Туркия ҳукумати мамлакат хавфсизлигини таъминлай олмаётирми?

OzodNazar рукнида мазкур саволлар билан Франциядан таҳлилчи Камолиддин Раббимовни суҳбатга чорладик.

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:52 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG