Диабетга чалинганлар учун ҳаёт-мамот бўлган “Амарил” нархи 2 баробарга ошди
Озодликка ёзган муштарий қанд диабети касалига чалинган одам учун ҳаёт-мамот масаласи бўлган “Амарил” дорисининг нархи сезиларли қимматлаганидан шикоят қилди:
"Ўзбекистонда ҳақиқат қолмади. Мен диабет касалига йўллиққан онамга дори олиш учун дорихонага борган эдим. Шу "Амарил" деб номланадиган дорининг нархи 81 минг сўмга чиқиб кетибди. 3 ой олдин айнан шу дори 39 минг сўм бўлган эди. Битта дорининг нархи 4 кило гўштнинг нархидан қимматроқ".
-----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!
Қадрсизланган ўзбек сўмини санаш учун қўллар қаварди
"Меҳмонхонанинг қабулида (reception) Ўзбекистон миллий валютасидаги бир неча кило пул тахланган. Бу пул Тошкентдаги меҳмонхонада 5 нафар одам 7 кун мобайнида тургани учун тўланди". (Фото: Obskurant.livejournal.com)
-----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!
Бухорода футбол ишқибозлари вилоят ҳокимининг спортга эътиборидан норози
"Бухоро вилоятида яқинда янги ҳоким тайинланди. Эски ҳоким Эсонов, футболга жуда қизиқадиган раҳбар сифатида, бухороликлар орасида катта ҳурмат қозонган эди. Эскисининг акси бўлган янги ҳоким Барноев эса спортга эътиборсизлиги билан бухороликлар, хусусан футбол ишқибозлари орасида норозиликни уйғотмоқда.
Ўзбекистон чемпионати "Олий лигасида" Бухоро вилояти шарафини ҳимоя қилаётган маҳаллий "Бухоро" жамоаси 2016 йилги мавсумда 4-ўринни банд этиб, "Осиё чемпионлар лигасига" чиқишига бир баҳя қолди. Мухлислар 2017 йилги мавсумда бу жамоа муваффақият қозонишига катта умидлар боғлаган эди. Лекин, янги ҳоким футболга эътибор бермаётгани учун "Бухоро" жамоаси кўнгилдагидек ўйин кўрсата олмаётир. Бу эса мухлисларни жуда ранжитаётир.
Мухлислар вазиятни ўнглаш мақсадида бирин-кетин ҳокимнинг қабулига боришди. Ҳатто кўплаб нуроний отахонлар, фахрийлар ҳам бу ҳолатни бартараф этиш илинжида гуруҳ бўлиб, ҳокимнинг қабулига ошиқишди. Жуда кўплаб мухлислар Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига ҳам шу мазмундаги мурожаат ва шикоятлар йўллади.
Маълумот учун, мана 5-6 йилдан буён бухоролик футбол мухлислари стадионга кириш бўйича Республикада якка пешқадамлик қилмоқда. Деярли ҳар бир учрашувда стадионга 25 мингга яқин мухлис ташриф буюради. Бухоро шаҳри аҳолиси 250 мингни ташкил этади, яъни бу кўрсатгич аҳолининг 10% фоизига тенг.
Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ўз стадионида бир йилда атига 18 минг мухлис тўплаган бўлса, "Бухоро" жамоаси мухлислари битта учрашувда уз стадионида 24 минг мухлисни тўплайди.
Бу жамоанинг бир йилда тўплаган мухлислари сони бир мавсумда 350 мингдан ошади.
Футбол жамоасининг барча ходимлари деярли 3-4 ойдан бери маош олгани йўқ.
Ҳаммаси янги ҳокимга бориб тақаляпти. Ҳозирда жамоага эътибор пасайиши натижасида 8-9 та етакчи футболчи жамоани тарк этишга тараддуд кўрмоқда. Яқин кунларда бу масала ўз ечимини топмаса, "Бухоро" клуби жуда аянчли аҳволда қолиши мумкин.
28 декабр куни янги ҳоким ва ўринбосари билан жамоа аъзолари ўртасида катта йиғилиш бўлиши керак эди, аммо ҳоким “бетоб” деб айтилди ва йиғилиш ўтказилмади. Йиғилишда жамоа келажаги ҳал бўлиши керак эди. Ҳозиргача ҳокимликдан бир гап чиқмади. Фақат вақтни чўзишяпти. Натижада жамоа тарқалиб кетяпти".
-----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!
"Россияда ўзбекистонлик муҳожирлар калтакланмоқда, аммо полиция аҳамият бермаяпти"
Озодликка ёзган муштарий Москва шаҳрида турар-жой қуришда ишлаётган ўзбекистонлик муҳожирлар қўриқлаш ходимлари томонидан калтакланганини билдирди.
"Москвадаги турар-жой комплекслардан бирининг хонадонларини таъмирлаётган ўзбекистонлик муҳожирлар қўриқлаш ходимлари томонидан калтакланган. Бироқ, полиция ходимларига шикоят қилганимизга қарамай, улар бу воқeани ўрганиб чиқишгани йўқ".
Озодлик воқеа тафсилотларини ўрганиш учун хабарни йўллаган муштарий билан телефон орқали боғланди:
-----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!