Линклар

Шошилинч хабар
20 июл 2019, Тошкент вақти: 02:37

Бағдодда худкуш ҳужумларда 40 одам ҳалок бўлди (ВИДЕО)


Ироқ пойтахти Бағдодда содир этилган бир неча портлаш оқибатида 40 нафардан ортиқроқ одам ҳалок бўлди.

Ироқ пойтахти Бағдодда 2 январь куни террорчилар томонидан содир этилган бир нечта портлашда 40дан ортиқ одам ҳалок бўлди ва юздан кўпроқ одам яраланди. Мазкур портлашлар учун масъулиятни “Исломий давлат” гуруҳи ўз зиммасига олди.

Биринчи портлаш душанба куни эрталаб шиалар яшайдиган Мадинат ас Садр мавзесида содир этилди. Гувоҳларга кўра, худкуш ҳужумчи мина ўрнатилган автомашинани портлатган. Орадан кўп ўтмай мазкур мавзедаги касалхона олдида иккинчи бомба ёрилган. Учинчи портлаш эса Бағдод марказида содир этилди.

Бағдоддаги портлашларда 40 одам ҳалок бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:56 0:00

Шу куни Бағдоддан 100 километр нарида жойлашган Самарра шаҳрида ҳам террор ҳужумлари уюштирилди. Хабарларга қараганда худкуш камарини боғлаган бир неча террорчи иккита полиция участкасига кириб, ўзларини портлатган. Бунинг оқибатида етти нафар полициячи ҳалок бўлган.

Ироқ пойтахтида сўнгги пайтларда жанггарилар ҳужумлари тез-тез юз бермоқда. 31 декабр куни Бағдодда террор ҳужуми натижасида 29 одам ҳалок бўлган эди.

1 январь куни эса Нажаф шаҳрида портлатилган бомба 7 полициячининг умрига зомин бўлди.

Хабарларда айтилишича, “Исломий давлат” гуруҳи масъулиятни ўз зиммасига олган террор ҳужумлари ва портлашлар асосан шиалар яшайдиган ҳудудларда содир этилмоқда.

“Исломий давлат” гуруҳи 2 январь куни Истамбулда 1 январга ўтар кечаси тунги клубга қилинган ҳужум учун ҳам масъулиятни ўз зиммасига олган. Мазкур ҳужумда 39 одам ҳалок бўлган ва 69 одам яраланган эди.

Мазкур хабарлар ортидан Германия полицияси ҳам 2 январь куни “Исломий давлат” гуруҳига алоқадор бўлган ҳамда террор ҳаракатини режалаштирган шахс қўлга олинганини билдирди.

Маълумотларда айтилишича, қўлга олинган шахс 2 йил олдин Германияга келган ва бу ердан қочқинлик мақомини олган.

Саарбрюккен шаҳри прокурорига кўра, қўлга олинган одам 38 ёшда, ишсиз. У террор ҳаракати уюштириш учун “Исломий давлат” гуруҳидан 180 минг евро пул олишга ҳаракат қилганликда гумонланмоқда.

Дастлабки тергов маълумотларига қараганда, бу пулнинг бир қисмига гумонланувчи юк автомашинаси ва 400-500 кило портловчи модда сотиб олиши керак бўлган.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG