Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2019, Тошкент вақти: 19:33

"Истанбул террорчиси" уйғур эканлиги тахмин қилинаётгани айтилди


Истанбулдаги тунги клубга қилинган ҳужум 39 кишининг ўлими билан тугаган эди.

5 январ куни Туркия Бош вазири ўринбосари Вайсий Қайноқ тунги клубда 39 кишини отиб ўлдирган ҳужумчининг уйғур миллатига мансублиги тахмин қилинаётгани билдирди. Аммо буни тўлиқ тасдиқлай олмаслиги, ҳужумчи ҳануз қидирувда эканини билдирди.

Қайноқққа кўра, айни пайтда турк махсус хизматлари ҳужумчининг эҳтимолий манзили ва унга алоқадор шахсларни аниқлаган.


Асосан, мусулмон бўлган уйғурлар Хитой ғарби ва Марказий Осиё республикаларида истиқомат қиладилар.

Туркия полицияси 5 январ куни ҳам Истанбулнинг бир неча туманида рейдларни давом эттириб, яна бир неча шахсни ҳибсга олди. Anadolu агентлигига кўра, ҳисбга олинганлар уйғур миллатига мансубдир.

4 январь кунги тунги клубга ҳужумни ўз зиммасига олган "Исломий давлат" террор гуруҳига алоқадор кўрилган 20 одам Измирда ҳибсга олинган. Улар орасида Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқароларининг борлиги хабар қилинган.

Айни пайтда Туркия матбуоти уйғур миллатига мансублиги тахмин қилинаётган ҳужумчининг Марказий Осиё республикаларидан бирининг ватандоши экани ҳақида ёзмоқда. Ҳозирча бу маълумот расман тасдиқлангани йўқ.

Чоршанба куни Туркия ватандошларига мурожаат қилган Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон "Истанбулда содир этилган террор ҳужумидан мақсад турк жамиятини иккига бўлиб юбориш бўлган эди", деб баёнот берди.

Президент ўз нутқида мамлакатда амал қилаётган диний ва дунёвий ҳаёт тарзининг ҳар иккисини ҳам давлат бирдай ҳимоя қилишини таъкидлади.

«Яна бир карра таъкидлайман, Туркияда ҳеч кимнинг ҳаёт тарзи систематик таҳдид остида қолгани йўқ. Бунга асло имкон бермаймиз. 14 йиллик иқтидоримиз даврида ҳам бунга имкон бермадик. Кимки бунинг акси бўлди, деб даъво қилаётган бўлса, буни далил ва исботи билан ўртага қўйиши шарт», деб таъкидлади Эрдўғон.

1 январга ўтар кечаси Истанбулдаги "Рейна" тунги клубга қилинган ҳужум оқибатида 39 киши ҳалок бўлган, 69 киши яраланган эди.

XS
SM
MD
LG