Линклар

OzodNazar: Коррупцияга қарши курашишни 15 йил олдин бошлаш керак эди


Иқтисод фанлари доктори, Холназар Амонов

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги" қонунни имзолади.

Ушбу Қонундан мақсад - коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдир.

Айни пайтда Ўзбекистонда тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғининг ноозиқ-овқат истеъмол товарлари экспортидан олинган хорижий валютадаги тушумнинг бир қисмини ваколатли банкларга мажбурий сотиш бекор қилинди.

Коррупцияга қарши курашишни мақсад қилган қонун 15 йил муқаддам қабул қилиниши керак эди, дейди Чехиядан иқтисод фанлари доктори Холназар Омонов.

Холназар Омонов Прагадаги Марказий Богемия Университети стратегия ва тараққиёт бўлими директоридир.

OzodNazar рукнида иқтисодчи билан Ўзбекистонда қабул қилинаётган сўнгги қонунлар ва уларнинг не қадар долзарблиги борасида суҳбатлашдик.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG