Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:21

Кимё дарслигидаги хато туфайли абитуриент ўқишга кира олмади


Менделеевнинг кимёвий элементлар жадвали.
Менделеевнинг кимёвий элементлар жадвали.

Ўзбекистонда болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш кўрсаткичи пастлигича қолмоқда. Кимё дарслигидаги хато туфайли қашқадарёлик абитуриент ўқишга кира олмади. Маст ҳолда сигарет чеккан 29 киши нобуд бўлди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

Ўзбекистонда болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш кўрсаткичи пастлигича қолмоқда

Ўзбекистонда мактабгача таълим муассасаларига болаларни қамраб олиш кўрсаткичи ҳамон пастлигича қолмоқда (“Ҳуқуқ”, 5 январь).

Аксарият боғчаларнинг моддий-техник базаси замон талабларига жавоб бермайди. Қолаверса, мактабга таълим муассасаларининг таълим дастурлари ва ўқув-тарбиявий режаларига қўйилган давлат талабларини такомиллаштириш долзарб вазифа саналади.

Қайд этилишича, шу каби муаммоларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Президентининг “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорга биноан, 2200 тагача боғчалар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янгиларини қуриш, умуман, тизимни ривожлантириш учун 2,2 триллион сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Дарсликдаги хато туфайли қашқадарёлик абитуриент имтиҳондан ўтолмади

Тўртинчи бора Тошкент фармацевтика институтига кириш учун имтиҳон топширган қашқадарёлик абитуриент Н.Юсупова кимё фани дарслигидаги хато туфайли талаба бўла олмаган (“Даракчи”, 5 январь).

Абитуриентнинг онаси Н.Юлдашевага кўра, қизи тест саволларидан бирига жавоб беришда академик лицей ва коллежлар учун чиқарилган “Органик кимё” дарслигига таянган.

Аммо имтиҳондан кейинги аппеляция жараёнида абитуриентнинг жавоби нотўғри экани, чунки “Органик кимё” дарслигининг 31-бетидаги натрийли туз сулфонатлар формуласида техник хатога йўл қўйилгани айтилган.

Шу тариқа Н.Юсупова 3 балдан маҳрум бўлиб, имтиҳондан ўта олмаган. Давлат тест маркази директори ўринбосари К.Ҳақбердиев абитуриент Н.Юсупованинг эътирозини “асоссиз” деб атаган.

Сигарет қолдиғидан чиққан ёнғинларда 29 киши нобуд бўлди

Ўзбекистонда сигарет чекиб ухлаб қолиш туфайли кўплаб ёнғинлар юзага келмоқда (“На посту”, 1 январь).

Масалан, Тошкент шаҳри Сергели туманида яшовчи Игорь А., Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Евгений Л. маст ҳолда тўшакда сигарет чекиб ухлаб қолган. Чойшабга тушган сигарет қолдиғидан ёнғин чиқиб икки фуқаро ҳам нобуд бўлган.

Қайд этилишича, 2016 йилнинг 11 ойида шу каби ҳолатда 29 фуқаро ҳалок бўлган.

Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси вакили М.Раҳимова маст ҳолда тўшакда тамаки чекиш ўта хатарли эканидан огоҳлантирган.

XS
SM
MD
LG