Линклар

Шошилинч хабар
26 июн 2022, Тошкент вақти: 16:21

Сайёҳлар учун визани бекор қилиш 4 йилга кечиктирилди


Ўзбекистон 27та мамлакат сайёҳлари учун виза тартибини бекор қилишни 2021 йил 1 январига қадар кечиктирди.

Янги ўзгариш президент Шавкат Мирзиёев фармони билан тасдиқланди.

Жорий йил 1 апрелидан бошлаб 15 давлат сайёҳлари ва 12 мамлакатнинг 55 ёшдан ошган сайёҳлари учун виза тартибини бекор қилиш режалаштирилган эди.

Янги ўзгаришга бир қанча ҳолатлар сабаб қилиб келтирилмоқда: "хорижлик сайёҳлар ва ўзбекистонликлар ҳаёти хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлаш", шулар жумласидандир.

Шунингдек, янги қарор "сайёҳлик фаолиятини барқарор ва мувозанатлаштирилган ҳолда тараққий эттириш, зарур моддий-техник базани шакллантириш, чет эл давлатлари билан тенг ҳуқуқли ташқи иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида" қабул қилингани айтилди расмий хабарда.

Президент қарорида ёзилишича, 27 хориж давлати учун виза тартибини кечиктириш тўғрисидаги таклиф Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда бошқа вазирлик ва маҳкамалар томонидан киритилган.

Демак, 2021 йил 1 январидан бошлаб, Австралия, Австрия, Буюк Британия, Германия, Дания, Испания, Италия, Канада, Люксембург, Нидерландия, Корея республикаси, Сингапур, Финляндия, Швейцария и Япония фуқаролари 30 кунгача муддатга визасиз Ўзбекистонга бориши мумкин.

Бельгия қироллиги, Индонезия, Хитой, Малайзия, АҚШ, Франция, Вьетнам, Исроил, Польша, Венгрия, Португалия и Чехиянинг 55 ҳамда ундан юқори ёшдаги фуқаролари ҳам 30 кунгача бўлган муддатга визасиз Ўзбекистонга бориши мумкин.

Номи тилга олинган мамлакатларнинг фуқароларидан Ўзбекистонга кираётганда 50 АҚШ доллари миқдорида тўлов ундирилади ва тўловни тасдиқловчи ҳужжат асосида сайёҳлар мамлакатга киритилади. Сайёҳлик тўловларидан ундирилган маблағ эса давлат ғазнасига тўкилади.

Бундан ташқари, барча давлат фуқаролари учун Ўзбекистонга 30 кунлик муддатга ягона виза тартибини жорий этиш ва бу визани электрон шаклда олиш имконини яратиш кўзланмоқда.

XS
SM
MD
LG