Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:03

Адвокат: Судлар устидан прокуратура имтиёзини қисқартириш керак!


Адвокат¸ ҳуқуқшунос Руҳиддин Комилов
Адвокат¸ ҳуқуқшунос Руҳиддин Комилов

Ўзбекистон Президенти Мирзиёевнинг прокуратура органларида бўладиган ислоҳотларига оид баёнотига муносабат билдирган тошкентлик адвокат Руҳиддин Комилов судга оширилган ишларни маҳкамадан қўшимча терговга қайтариш амалиётига чек қўйилишини ижобий қадам, деб баҳолади.

Адвокат фикрича, ҳукмга қадар маҳкама залидан ишни қайта терговга йўллаш амалиёти тўхтатилса, судларга эркинлик берилиши мумкин ва оқлов ҳукмлари чиқарилиши мумкин.

Аммо, аввалига мамлкатда мавжуд қонунлар ижроси таъминланилмас экан, бундай умидбахш фармонлар ҳам қоғозда қолиб кетиши мумкин.

"Судлар эркин бўлиши керак. Прокурорлар ҳам худди адвокат каби судга келиб, адвокат каби суддан чиқиб кетиши керак. Бизда эса уларда катта имкониятлар бор. Давлат оқловчиси, давлат қораловчиси, деган имкониятлар йўқ бўлиши керак. Муҳими, қонунлар ижроси таъминланиши керак. Шу пайтгача мавжуд қонунларимиз жуда яхши қонунлар аслида. Уларнинг ижроси бўлиши керак", дейди адвокат.

Қуйида адвокат Руҳиддин Комилов билан суҳбатни тинглашингиз мумкин:

Р. Комилов: Прокуратуранинг судлар олдидаги имтиёзини қисқартириш керак
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:20 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG