Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:07

Милиция ходимлари тартибга сололмаган томошабинлар отлар остида қолди

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Милиция ходимлари тартибга сололмаган томошабинлар отлар остида қолди

"Самарқанд вилояти Ғус қишлоғида 11 январ куни кўпкари ўйинлари бўлиб ўтди.

Республикамизнинг аксар вилоятларидан полвонлар келди. 25 той, 5 туя, кўплаб 200 минг сўмлик солимлар ва саноғи йўқ буюм солимлар берилди. Жуда кўп томошабинлар келди.

Бироқ, милиция ходимлари у ерга келган томошабинларни тартибга ололмай, бир неча одамларни отлар босиб, уларга шикаст етказишди. Шунинг қаторида, ВАЗ 2111 автомашинаси ҳам яроқсиз аҳволга келтирилди.

Кўпкардан олинган суратларда барчасини кўрсангиз бўлади".

-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Пенсияни нақд пулда олишни истаган нафақахўрлар соатлаб кўчада кутишга мажбур

​Хоразмлик муштарий Гурлан туманида пенсионерлар ўзининг пенсия тўловини олиш учун навбатни узоқ вақт кўчада кутишга мажбурлигини билдирди:

"Ҳали ҳам пенсионерлар ўз пенсиясини нақт пулда олиш учун узоқ кутишга мажбур. У ҳам бўлса, атига 50 минг сўмдан беришади. Қолаверса, ҳаммага ҳам етмайди. Пенсионерлар узоқ вақт кутиб, пенсиясини нақд пулда ололмай, қайтиб кетишга мажбур"

-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Алооо... Бухорооо..."

Ўзбекистондаги мобил операторларининг хизматларига таалуқли шикоятларни Озодлик 6 январ куни чоп этган. Лекин, мобил операторларининг хизматларидан норози бўлган ватандошлар шикоятлари ҳамон келишда давом этмоқда:

"Ўзбекистонда ҳақиқатан интернет хизматлари қиммат. Алоқа ҳам жуда чатоқ. Доим пулни еб қўяди.

Жуда қийин мобил телефон тутиш. Алоқа операторлари суст хизматлар кўрсатади. Билайн ва ЮМС интернети жуда қиммат. 100 МБ интернет учун 3 доллар тўлайсиз.

Хорижда интернет жуда арзон. Шунинг учун ҳам у ерлар яхши ривожланган. Бизда эса озгина четга чиқсангиз, антенна йўқ бўлиб қолаверади. Ўзбекистонда алоқани барча ҳудудларга етказиб бера олмайди. Uzmobile ширкати эса сим-карталарни етарли қилиб сотувга чиқармаган, яъни вилоятларга тарқатмаган. Хуллас шунақа гаплар.

Сизнинг муштарий, Озодлик учун…"

-----------------------------------------------------------------------

Юқоридаги хабар Озодлик радиосига фото ёки видеосиз юборилган.

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Милиционерлар иш жойида йўқлиги учун биз кунлаб қатнашга мажбурмиз"

Андижонлик муштарий Балиқчи туман Йўл Ҳаракати Хафвсизлиги (ҳайдовчилик гувоҳномасини берадиган бўлим) ходимлари иш соатларида ўз иш жойларида йўқлигидан шикоят қилди:

"ИҲХБ иш вақтида ўз жойида йўқлиги туфайли биз узоқ вақт кутишга мажбурмиз"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:19 0:00
Бевосита линк

"Андижон вилоятидаги Балиқчи туман ИҲХБ (ҳайдовчилик гувоҳномасини берадиган бўлим) ходимлари ўз иш жойларида йўқ.

Булар умуман ўз жойида эмас. Барча келган одамлар кутиб ўтирибди.

Энди нима қилсак бўлади буларни? Доим шу аҳвол…"

-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG