Линклар

Шошилинч хабар
27 январ 2021, Тошкент вақти: 19:19

АҚШ армияси ноябрдаги ҳодисада 33 нафар оддий афғон ўлдирилганини тан олди


АҚШ армияси ноябрь ойида Толибон жангчилари билан бўлган отишмада Америка кучлари 33 нафар оддий афғонистонликни ўлдирганини эътироф этди.

Бироқ, 12 январда нашр этилган баёнотга кўра, мазкур "таассуфли" ҳодисага жангариларнинг "оддий фуқаролар уйларидан отиш нуқтаси сифатида фойдалангани" сабаб бўлган.

Кундуз вилоятининг Бўз қишлоғида юз берган отишмада яна 27 нафар одам яраланган эди.

Ўлганлар орасида болалар ҳам бор. Ўлганларнинг баъзилари Толибон жангчиларининг яқинлари экани ишонилади.

Ҳодиса ўша пайтда Афғонистонда кучли норозиликларни уйғотган эди.

XS
SM
MD
LG