Линклар

Шошилинч хабар
21 январ 2021, Тошкент вақти: 17:19

Трамп Россияга қарши санкцияларни "маълум муддатга" бекор қилмасликка ваъда берди


АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Вашингтоннинг Россияга қарши киритган санкциялари "ҳеч бўлмаса, муайян вақтга сақлаб қолниши", бироқ Москва билан муваффақиятли ҳамкорлик вазиятида уларнинг бекор қилиниши мумкинлигини айтди.

У бу ҳақда The Wall Street Journal нашрига берган интервьюсида таъкидлади.

"Агар биз тил топиша олсак ва Россия ҳақиқатда бизга ёрдам берса, кимдир ҳақиқатда яхши ишлар қилаётган бўлса, унга қарши санкцияларни сақлаб қолишнинг нима кераги бор?", деди Трамп.

Трамп инаугурациясидан кейин Россия президенти Владимир Путин билан учрашишга тайёрлигини билдирди.

Трампнинг бу баёноти матбуотда эълон қилинган бир пайтда АҚШнинг лавозимини тарк этаётган президенти Барак Обама Украинадаги вазият сабаб Россияга қарши киритилган санкцияларни яна бир йилга узайтирди.

Россия АҚШ санкцияларини асоссиз деб келади. Ўтган ой Вашингтон ҳакерлик ҳужумлари сабаб 35 россиялик дипломатни АҚШдан бадарға қилган эди. АҚШ муассасаларига қарши уюштирилган киберҳужумлар ортида Россия тургани иддао қилинган.

XS
SM
MD
LG