Линклар

Шошилинч хабар
16 январ 2021, Тошкент вақти: 17:47

Ўзбекистон қуролли кучлари ўзининг 25 йиллигини нишонлади


14 январ куни арафасида Ўзбекистон қуролли кучлари Олий бош қўмондони, президент Шавкат Мирзиёев мамлакат ҳарбийларини байрам билан қутлади.

Сана муносабати билан пойтахт ва вилоятларда турли концерт дастурлари уюштирилди, давлат оммавий ахборот воситалари орқали ҳарбийлар ўз шарафига мақтовларни эшитишди.

Марказий Осиё давлатлари ичида энг серҳарж ва кўп сонли Ўзбекистон армиясида тахминан 60 минг ҳарбий хизмат қилади.

Ўзбекистон ҳукумати армия таъминоти учун йилига камида 200 миллион АҚШ доллари сарфлайди.

Ўзбекистон президенти Мирзиёев байрам муносабати билан табригида мамлакат қўшинларини замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш ва Ўзбекистоннинг ўз ҳарбий саноат мажмуасини барпо этиш муҳим вазифа бўлишини гапирди.

“Мамлакатимизнинг етакчи корхоналарида ҳарбий аҳамиятга эга бўлган айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш керак”, - деди Мирзиёев.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти мамлакатнинг Мудофаа доктринасини қайта ишлаб чиқиш зарурати ҳақида ҳам таъкидлади.

XS
SM
MD
LG