Линклар

Шошилинч хабар
27 январ 2021, Тошкент вақти: 10:02

Барак Обама WikiLeaks ахборотчиси Челси Мэннинг жазосини юмшатди


АҚШ президенти Барак Обама давлат раҳбари сифатидаги ваколатлари тугашига уч кун қолганда WikiLeaks порталига Америка разведкасининг махфий маълумотини берганликда айбланиб, 35 йилга қамалган Челси Мэннинг жазосини енгиллатди.

Обама қарори асосида Мэннинг шу йилнинг май ойида озодликка чиқиши мумкин.

Мэннинг Ироқда ҳарбий жосуслик маълумотлари таҳлилчиси вазифасини бажариб юрган пайтда худди компьютерда мусиқа эшитаётгандек бўлиб, амалда компьютерга бўш дискларни жойлаб келган.

Мэннинг АҚШ дипломатларининг махфий ёзишмаларидан ташқари, Ироқ ва Афғонистонга доир муҳим ҳужжатларни ҳам кўчириб олганликда айбланган.

АҚШ миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден, ўз навбатида, президент Барак Обамага Челси Мэннинг жазо муддатини қисқартиргани учун миннатдорлик билдирган.

XS
SM
MD
LG