Линклар

Шошилинч хабар
24 январ 2021, Тошкент вақти: 18:20

Жо Байден: Россия дунё тартиботига таҳдид солмоқда


АҚШ вице-президенти Жо Байден ўз лавозимидаги сўнгги чиқшида Россия либерал дунё тартиботига таҳдид эканина таъкидлади ва келажакда бу давлат ғарбдаги сайловларга яна аралашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

- Бундай аралашув яна бўлади ва улар учун ҳадаф - либерал дунё тартиботини яксон қилиш, - деди жаноб Байден 18 январь куни Швейцариянинг Давос шаҳрида ўтаётган Халқаро иқтисодий форумда қилган маърузасида.

20 январь куни ваколати тугайдиган Жо Байден ўз чиқишида АҚШнинг янги раҳбарияти ва Европа Иттифоқини Путиннинг бузғунчилигига қарши туриш ва либерал қадриятларни ҳимоя қилишга чақирди.

XS
SM
MD
LG