Линклар

Шошилинч хабар
21 январ 2021, Тошкент вақти: 17:30

Муҳожирлар фарзандининг Расул исмини Путин, деб ўзгартирди (Видео)


Путин ва унинг онаси

Россиянинг Владимир вилояти, Александров тумани маъмурияти Россия ватандошлигини олган Жаҳонгир ва Малоҳат Жўраевларга ўз кенжа фарзанди - икки яшар Расулнинг исмини Путин деб ўзгартиришга изн берди.

Узоқ давом этган муҳокамадан сўнг туман маъмурияти муҳожирларга болакай исми Жўраев Путин Жаҳонгировичга ўзгартирилгани тўғрисидаги гувоҳномани берди.

"Путин" гувоҳномаси
"Путин" гувоҳномаси

Болакайни Путин деб номлаш таклифи унинг бобоси, "Единая Россия" партиясининг фаоли Раҳмон Жўраевдан чиқди.

Владимир Путиннинг ашаддий тарафдори 70 яшар Раҳмон Жўраев 1992- йилда Тожикистонда бошланган фуқаролар уруши бошланишидан кўп ўтмай Россияга қочиб келган ва шу мамлакатда жойлашган.

Раҳмон бобо газеталардан бирида мисрлик журналистнинг ўз ўғлига Путин, деган исмни берганини ўқиб қолганини эслайди.

- Мисрлик журналист ҳақидаги мақолани ўқиганимдан кейин, мен ҳам
неварамга Путин номини қўйишга қарор қилдим. Россияда биз биринчилардан бўлиб фарзандига Путин номини берганлар қаторига кирдик. Владимир номи дунёда кўп, Путин номи эса деярли йўқ. Путин фақат фамилия эмас, эндиликда ном ҳам бўлди! Неварамга Путин номини беришимга асосий сабаб менинг Путинга бўлган ихлосимнинг баландлигидир. У дунёдаги энг зўр эркак зот! Владимир Путин тиз чўктирилган Россияни оёққа турғизди
, - деди Раҳмон Жўраев.

Муҳожир невараси исмини "Расул"дан "Путин"га ўзгартирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:59 0:00

Путин Жўраевнинг онаси Малоҳатнинг айтишича, ўғлига Россия
президенти номини беришда оила аъзолари якдил бўлганлар.

- Раҳмон бобо мен ва эримдан "Расул номини Путинга ўзгартирсак,
розимисизлар?" деб сўрадилар. Биз узоқ ўйлаб ўтирмасдан, рози бўлдик. Чунки бобомиз гапи - биз учун қонун. Энг муҳими, ўғлимнинг келажакда соғлом ва яхши одам бўлиб етишишини истайман, - деди Малоҳат.

Раҳмон Жўраев охирги йилларда ўз уйида Путин акси туширилган турли
буюмларни йиғиб келади.

Раҳмон Жўраев Путиннинг ашаддий тарафдоридир
Раҳмон Жўраев Путиннинг ашаддий тарафдоридир

​У Путиннинг отаси Жаҳонгир туғилганида унга Америка собиқ президенти Рейганнинг исмини қўйишга қарор қилгани, бироқ ўша пайтда дўстлари уни болакайга Рейган номини бермасликка кўндирганини айтади.

- Неварам Путиннинг отаси Жаҳонгир Душанбеда туғилганида исмини "Рейган" қўяман, деб ният қилгандим. Чунки, АҚШ президентлари орасида Рональд Рейган СССРга нисбатан дўстона муносабатда бўлган ягона президент эди. Ўша кунлари туғуруқхонадан чиқиб, дўстларим билан полвонлар курашига бордик. Мусобақада Жаҳонгир исмли полвон ғолиб чиқди. Дўстларим ўшанда менга "Рейганни нима қиласан? Ўғлингни номини полвон Жаҳонгирга атаб қўй", деб мени кӯндиришди. Лекин ҳозир агар бутун Тожикистон аҳолиси олдимга келиб, неварам "Путиннинг номини олдинги номига қайтаргин!" деб талаб қилса ҳам, рози бўлмайман, - деди Раҳмон Жӯраев.

Раҳмон бобо, невараларига таниқли сиёсатчилар номини беришни давом
эттиришини билдирди.

Яқин ойларда туғилиши кутилаётган яна бир Жўраевга россиялик таниқли сиёсатчиларидан бирининг номи берилиши мумкин.

Раҳмон янги туғилажак неваранинг исмини ҳозирча сир тутаётганини айтади.

Шарҳларни кўринг (114)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG