Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:46

"Булар газ ўғирлайди, халқ эса газсиз ўтиради"

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Булар газ ўғирлайди, халқ эса газсиз ўтиради"

"Мен Сирдарёдаги АСГТКС, яъни автомашиналарга сиқилган газ тарқатиш компрессор станцияларида (газозаправка таҳр.) бўлаётган жуда катта газ ўғрилиги тўғрисида сизлар орқали мансабдор юқори ташкилотларга маълумот бермоқчиман.

Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатаётган табий метан газ заправкаларининг мутлақо барчаси давлат газини ўғирлаб, арзон нархларда сотади. Юқори ташкилотлар бу ўғриликдан давлат бюджетига миллиардлаб зарар етаётганини билишига қарамай, ҳеч қандай чора кўришмаяпти.

Бу ҳолат Сирдарё ва Жиззах вилоятларида авжига чиққан, аҳоли эса газ билан таъминланмаган. Бу соҳадан хабарим борлиги учун сизга мурожаат қилмоқдаман. Бу соҳани назорат қиладиган Ўзтрансгаз, Ўзнефтгаз, прокуратура ва МХХ каби ташкилотларга менинг хабарим сизлар орқали етиб боришига умид қиламан. Бизнинг мурожаатларимиз уларгача етиб бормайди. Булар газ ўғирлайди, халқ эса газсиз ўтиради.

Станцияларнинг номи, нечи пулдан газни сотишини ва газнинг 1 м3 тан нархи солиқлар билан нечи пулга айланишини ҳисоблаб бераман. Сўнг, улар сотаётган нарх билан солиштирасиз. Мен шу станцияларнинг бирида директор бўлиб ишлайман.

Мисол учун, Тошкент ёки бирон бошқа вилоятда 20 кубик, яъни 100 литрлик газ балон 33-35 минг сўмга тўлдирилади. Сирдарёда эса айнан шу ҳажмдаги баллон 20-28 минг сўмга тўлдирилади.

Ҳар бир станциянинг газ ҳисоблагичи бор. Бу Avtopilot ва Avtopilot Pro русумидаги АҚШда ишлаб чиқарилган ҳисоблагичлар. Ўғриликни ана шу жойдан бошқаради. Газ ҳисоблагичнинг ҳисоблаш нормасини камайтириб қўяди, яъни фактически камайтирилган нормада 10 000 м3 газ ўтса, буни қанчалик камайтирилган фоизига қараб кам ҳисоблайди. Масалан дейлик, агар ҳисоблагачдан 1 000 м3 газ ўтса ва улар ҳисоблагачни 30% фоизга камайтириб қўйган бўлса, демак ҳисоблагач фақат 300 м3 ҳисобга олади. Қолган 70% фоизини ҳисобламайди, яъни бу қолган 70% газ заправканинг ҳисобига ўтади. 70% фоиз газ ўғирланди дегани. Заправканинг эгасини чўнтагига нақд пул тушади, ҳеч қандай солиқ тўловларини тўламайди. Бу эса тоза ўғрилик.

Буни шу йўналишда юрадиган такси ҳайдовчилар ҳам аниқ билади. 1 м3 газнинг давлат нархи 246 сўм, сармоявий устама 500 сўм ва транспорт солиғи 240 сўм. Яъни газ заправкалари 3 хил солиқ тўлашга мажбур. Унинг устига яна электроэнергия тўловини ва ишчиларнинг маошини қўшинг. Ҳаммасини қўшиб ҳисоблаганда 1 м3 газнинг нархи 1 200 - 1 250 сўмга айланади. Заправкада 1 400 - 1 450 сўмдан сотилади. Бу газозапрака станцияларида эса 1 000 - 1 200 сўмдан сотишади. Бу эса ҳеч қандай ҳисоб-китобга тўғри келмайди.

Бу менинг мурожаатим. Юқори ташкилотларга етиб бормаслигини билиб, ёки борса ҳам бирон бир чора кўрилмаслигини билиб махсус шу учун ҳужжат йиғмаганман. "Юқори ташкилотлар шу ўғриликка шерик ва шуларнинг боши", деб ўйлайман.

​-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Газ йўқлиги одамларни янги ихтироларга ундамоқда

Тошкент вилоятидан Озодлик билан боғланган муштарий ўзи яшаётган Чиноз туманида газ муаммоси туфайли аҳоли янги қўлбола ускуналар яратаётганини билдирди:

"Тошкент вилояти Чиноз тумани Наврўз маҳалласидаги Самарқанд кўчасида газ йўқ.

Шу боис мана шу ишни қилишга мажбурмиз".

Яна бир муштарий чироқ муаммоси туфайли янги ​қўлбола ускуна яратганини билдирди:

-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Айнан президент Мирзиёев эътиборини қаратган муаммони ҳеч ким назорат қилмаяпти"

"Мурожатим жуда жиддий! Айнан президент Мирзиёев эътиборини қаратган экологияга оид муаммо масаласида ёзмоқдаман.

Шавквт Мирзиёев соғликни сақлаш вазирига алоҳида экологияни тозалашни буюрган. Минг афсус, бу ҳолатга қаранг. Бу Учтепа ҳокимияти қаршисидаги ҳудуднинг аҳволи. Ҳокимнинг деразасидан шундай кўринадиган ҳолат. Заҳар тутун 5 йилдан бери экологияни бузмоқда.

Одамларчи?! Улар ҳам шу ҳаво билан нафас олиб заҳарланмоқда. Чиқиндихона кўмилган, тагидан ёниб ётибди. Ҳеч кимга керак эмас. Ҳеч ким назорат қилмаяпти экологияни".

​-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Аччиқ ҳаётим асосида зўр фильм олса бўлади"

"Бир катта илтимосим бор эди. Ҳаётимни тасвирлаб, фильм қилдирмоқчиман. Албатта жуда яхши ва обрўли фильм чиқишига ишонаман. Мен Мухаммад Исога ҳаётимни гапириб бераман, агар шу ролни ўйнасалар.

Онам мени 3 ойлигимда ташлаб кетганлар. Дадам эса бошқа аёлга уйланиб кетганлар. Мени, 3 ойлик чақалоқни, раҳматли аммам олиб катта қилганлар. 10 ёшимда шу аммам ҳам эрининг жанжалидан чарчаб, мени кўчага ҳайдадилар. Охир-оқибатда, турли маломатларга қолиб қийналдим.

Ўзбекистонда ва Россияда кўрган азобларим ҳеч кимнинг бошига тушишини истамайман. Мен сизларга бир неча сурат юбормоқдаман. Бу суратлар ҳаётимнинг тасвиридир".

-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG