Линклар

Шошилинч хабар
25 январ 2021, Тошкент вақти: 23:16

Оқ уй сайтида Трампнинг приоритетлари эълон қилинди


Оқ уй расмий сайтида АҚШ президенти Доналд Трампнинг приоритет дастурлари эълон қилинди.

Улар орасида "Биринчи навбатда Америка" дастури доирасида яқин ўн йилликда 25 миллион янги ишчи ўрни ташкил этиш бош вазифа сифатида келтирилган.

Шунингдек, ноқонуний миграцияга қарши кураш, Мексика ва АҚШ чегарасида девор қуриш, АҚШни Тинч океани ҳамкорлиги ва Шимоий Америка эркин савдо ҳудуди (NAFTA) дан чиқариш ҳам Трампнинг асосий приоритетлари сифатида келтирилган.

Ноябрь ойидаги сайловларда ғолиб чиққан республикачи Доналд Трамп 20 январь куни АҚШнинг 45-президенти сифатида қасамёд қилди ва расман вазифасига киришди.

XS
SM
MD
LG