Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:06

"Қамчиқ" довонида юк поездини кўчки босиб қолгани фош бўлди


Озодлик эга бўлган маълумотга кўра, Андижон-Тошкент йўналишида 23 январдан поездлар қатновининг вақтинча тўхтатилишига Қамчиқ давонида кўчки боис 41та вагондан иборат юк поездининг ағдарилгани ва темир йўл инфратизими шикастлангани сабаб бўлган. Айни пайтда ижтимоий тармоқларда Қамчиқ довонидан ўтувчи Ангрен-Поп темир йўлида юк поездини кўчки босиб қолгани акс этган фотосуратлар ҳам пайдо бўлди.

23 январь куни зилзила туфайли рўй берган кўчки сабаб "Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўл йўналишининг янги очилган Кўл станциясига яқин ҳудудда тоғ жинслари ҳаракатга келиб кўчки содир бўлган.

Оқибатда темир йўлнинг шу қисмида ҳаракатланаётган 41та вагондан иборат юк поездини кўчки босиб қолган.

Поезднинг бир нечта вагонлари ағдарилган. Кўчки оқибатида электрлаштирилган темир йўлга ҳам шикаст етган.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигидаги Озодлик манбасига кўра, темр йўлда 150 минг куб метрдан зиёд кўчки юзага келган. Ҳозирга қадар темир йўлга ағдарилган 10 минг куб метр кўчки тозаланган.

Поезднинг бир нечта вагонлари ағдарилган. Кўчки оқибатида электрлаштирилган темир йўлга ҳам шикаст етган.
Поезднинг бир нечта вагонлари ағдарилган. Кўчки оқибатида электрлаштирилган темир йўлга ҳам шикаст етган.

Озодлик манбасига кўра, кўчки остида қолган поезднинг саккизинчи, тўққизинчи юк вагонлари ағдарилган. Ўнинчи вагон ёнбошлаган.

Ҳозирга қадар составнинг еттита вагони узилиб, Ангрен станциясига олиб келинди.

Қолган вагонлар ҳам хавфсиз жойга олиб ўтилган. Ҳодиса жойида ағдарилган тўртта вагон қолмоқда.

Кўчки темир йўл ва электр тармоғига ҳам шикаст етказган. Ҳозир кўчки оқибатларини тиклаш давом этмоқда.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда Қамчиқ довонидан ўтувчи Ангрен-Поп темир йўлида юк поездини кўчки босиб қолгани акс этган фотосуратлар ҳам пайдо бўлди.

41та вагондан иборат юк поездини кўчик босиб қолган
41та вагондан иборат юк поездини кўчик босиб қолган

23 январь куни Ўзбекистоннинг Қирғизистонга яқин ҳудудларида 3-4 балли ер ости силкиниши рўй бергани ҳақда Озодлик хабар берганди.

Кўчки шу ер силкиниши натижасида рўй бергани айтилмоқда. Поезд ҳалокати ортидан Андижон-Тошкент орасида темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” ширкати 23 январь куни эрталаб соат 8 дан “Тошкент-Андижон” йўналиши бўйича поезд қатнови "профилактика мақсадида" вақтинча тўхтатилганини билдирганди.

Айни пайтда мазкур йўналишда поездлар қатновининг қачон тикланиши номаълум бўлиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG