Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:49

"Ноқонуний ётқизилган қувур сабабли 4 йилдан буён ахлат уйимизга йиғилмоқда" (ВИДЕО)

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Ноқонуний ётқизилган қувур сабабли 4 йилдан буён ахлат уйимизга йиғилмоқда"

“Ноқонуний ётқизилган труба сабабли 4 йилдан буён аҳлат уйимизга йиғилмоқда”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:14 0:00

"Кўриб турган фото ва видео Самарқанд вилояти Ургут туман Охунбобоев кўчасининг аҳволи. Кўчамиз 5 йилдан бери шу аҳволда.

4 йил олдин қўшни Чағизмон маҳалласи фаоллар иштирокида ҳеч кимдан рухсат сўрамай ўзбошимчалик билан 1.5 км узунлигидаги металл трубани ётқизиб кўмишди. Қўшнилар "нимага кўча ўртасидан бу трубани ўтказдинглар", деб сўраса, фаоллар бизга "бу труба Чағизмон маҳалласига ариқ сувини олиб келади", деб жавоб берди.

Шундан сўнг, биз туман ҳокимиятига ариза бердик. Бироқ, ҳеч қанақа чора кўрилмади. Мана 4 йилдан буён бу труба туфайли аҳлат, чиқинди, бутилка ва ҳамма ифлос нарсалар йиғилиб уйимизнинг ичига киради. Болалар кўчага чиқолмайди. Қариялар бу кўчадан ўтолмайди.

Энг хавфлиги шундаки, ариқ қувури ўтган жойдан яна ичимлик суви трубалари ҳам ўтади. Бизлар қанақасига бу сувни ичамиз? Бу умуман санитар ва гигиена қоидаларига зидку!

Биз қўшнилар билан кўп маротаба туман ҳокимиятига ариза билан чиққанмиз. Бироқ, ҳеч қанақа чоралар кўрилмади. Чағизмон маҳалласининг раисига телефон қилсак, у бизни сўкади.

Илтимос, бизларга кўмаклашинг."

Ургут кўчасида болалар нега ўйнамайди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:56 0:00

​​​​-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Сурхондарёлик ихтирочининг иддаоси: 12 вольтни 220 вольтга айлантираман!

"1-суратда тайёр "INVERTER DC 12v ACC ~220v". 2-суратда "INVERTER"нинг схемаси.

Аккумулятордаги ~12 вольт токни ~220 вольт ток қилиб берадиган мослама бу. Ўзим ясаганман.

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида".

​-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Москвадаги ўзбекистонлик муҳожири: 4 ойдан буён маош йўқ!

"Мен Ўзбекистон фуқаросиман. Айни пайтда мен Москвадаман. Айрим сабаблар билан уйга кета олмаяпман.

Менга қўшилиб келган 10 ўзбек болалар ҳам қийин вазиятга тушди. Биз асли Самарқанд шаҳриданмиз. Бизга иш таклиф қилиб, қишлоғимиздан бу ерга олиб келишган. Бироқ, келишдан олдин биздан "ўзимга ўзим жавоб бераман", деб тилхат олган.

Москвага келиб қурилишда ишни бошладик. Маошни икки ойдан сўнг берамиз дейшди. Биз бунга рози бўлдик. Икки ойдан кейин қўлимизга 200 доллардан берди ва "қолганини озгина кечроқ берамиз", деб айтди. Биз ишни давом эттиравердик.

4 ой бўлгандан сўнг ойликни яна сўрадик. Бироқ, "пул йўқ" деб айтди. Бошни кўтара бошласак, бизни олиб келган боладан яна каттароқ одам борлигини билдик. У боланинг исми Улуғбек экан. Асли Самарқандлик. "Қўлдан келганини қилавер", деб айтди бизга.

Биз билан ишлаган болаларни аҳволи оғирлашди. Аксар болалар чипта сотиб олиш учун процент эвазига қарз олиб ёки уйдан пул чақириб, учиб кетишди. Қолганларни аҳволи оғир. Уйга кетишга пул йўқ. Илтимос, ёрдам беринглар. Болалар жуда касал. Охири яхши бўлмайди.

Бизнинг манзилимиз: Москва вилояти, метро Бунинская Аллея, Чечерский проезд. Илтимос, ёрдам беринглар бизга!"

​-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Милиция ходимлари сотувчи аёлни одамларнинг олдида урди"

"Сурхондарё вилояти Денов шаҳридаги Қизил сув бозорининг олдида сотувчилик қилаётган аёлни милиция ходимлари одамларнинг олдида уриб, машинага солиб кетди.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари поймол этилмоқда."

​-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG