Линклар

Шошилинч хабар
22 январ 2021, Тошкент вақти: 17:54

Трамп: Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш ҳақида гапиришга эрта


АҚШ президенти Доналд Трамп Россияга қарши киритилган санкцияларни бекор қилиш ҳақида гапиришга ҳали эрта эканини таъкидлади.

Бу ҳақда Оқ уй раҳбари кеча Британия бош вазири Тереза Мэй билан музокаралари ортидан ўтказилган матбуот анжумани давомида билдирди.

Трамп Россия президенти Владимир Путин билан бугун телефон мулоқоти ўтказади.

Санкцияларни бекор қилиш ҳақида гапиришга ҳали эрта, дер экан Трамп Қўшма Штатлар барча мамлакатлар билан яхши муносабатда бўлишни, ҳаммасидан ҳам Россия ва Хитой билан яхши муносабатларни хоҳлашини айтган.

Ўз навбатида, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Россияга қарши санкциялар Минск келишувлари бажарилмагунга қадар амалда бўлишини талаб қилишини маълум қилди.

Жаноб Трамп бугун Франция ва Германия раҳбарлари билан ҳам телефон мулоқоти ўтказишни режалаган.

XS
SM
MD
LG