Линклар

Шошилинч хабар
20 январ 2021, Тошкент вақти: 03:16

900 америкалик дипломат Трамп қарорига норозилик билдирди


АҚШ Давлат департаменти 900 нафарга яқин ходими президент Доналд Трампнинг етти мусулмон давлатидан келган қочқинлар ва ватандошларни АҚШга киритмаслик тўғрисидаги қарорига норозилик билдирганини тасдиқлади.

31 январь куни америкалик дипломатлар ҳукумат сиёсатидан норози эканликлари ҳақидаги меморандумни махсус канал орқали тақдим этганлар.

Бундан аввал АҚШ Адлия вазири ва бош прокурори Салли Йетс президент Трампнинг қарорини судларда ҳимоя қилишдан бош тортгани учун ишдан бўшатилган эди.

Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер америкалик дипломатларни “бу ерда гап Америка хавфсизлиги ҳақида кетаётгани ва улар дастурга амал қилишлари ёки ишдан кетишлари” ҳақида огоҳлантирди.

Дипломатлар эътирозича, Трампнинг қарори мусулмон ўлкалар билан муносабатларнинг ёмонлашувига олиб келади, аксиламерика кайфиятларини урчитади ва АҚШга сафар қилишга қонуний ҳаққи бор одамларни ҳуқуқларини топтайди.

27 январ 2017 йилда эълон қилинган фармон Ироқ, Эрон, Ливия, Сомали, Судан, Сурия ва Яман мамлакатлари фуқаролари учун виза берилишини вақтинча тўхтатиб туришни назарда тутади.

Трамп маъмуриятидагилар, АҚШга террорчиларнинг киришини олдини олиш мақсадида бундай чораларга қўл урилганини айтишган.

XS
SM
MD
LG