Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:15

Олимлар: инсонларнинг қадимги аждоди қопсимон махлуқ бўлган


Nature журналида душанба куни чоп этилган илмий мақолада ёзилишича, инсонларнинг қадимги аждоди бундан тақрибан 540 миллион йил аввал яшаган, бир тешик ёрдамида ҳам овқатланиб, ҳам табиий эҳтиёжидан бўшанган тухумсимон жонзот бўлган.

Олимлар нисбатан кичик бўлган мазкур жонзотга Saccorhytus номини беришди. Жонзотнинг жуда яхши сақланган қолдиқлари Хитойнинг Шенси провинциясида топилди.

Олимлар эволюциянинг бир неча муҳим тармоғи, жумладфан, одамларгача етиб борган тармоғи янги аниқланган денгиз махлуқига бориб тақалишини тахмин қилишмоқда.

Saccorhytus иккинчиоғзилилар деб аталувчи организмлар туркумига киради. Олимларга кўра, янги аниқланган жонзот ушбу туркумнинг энг қадимни намоёндасидир.

Изланиш натижаларига кўра, барча иккинчиоғзилилар, жумладан, умуртқалилар, игнатанлилар ҳамда бошқа гуруҳларнинг илдизи айнан шу жонзотга бориб тақалади.

Saccorhytusнинг ануси ҳам, кўзи ҳам бўлмаган. Олимларга кўра, унинг териси юмшоқ бўлган ва у лапанглаб ҳаракатланган.

XS
SM
MD
LG