Линклар

Шошилинч хабар
27 май 2019, Тошкент вақти: 16:19

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига янги раҳбар тайинланди


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини вазирнинг биринчи ўринбосари вазир вазифасини бажарувчи этиб Шерзод Шерматов тайинлангани хабар қилинди.

У бугун Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига янги раис бўлиб ўтган Хуршид Мирзоҳидовнинг ўрнига вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

1977 йилда туғилган Шерзод Шерматов Тошкент давлат техника университети (1998 йил) ва Йель университети (АҚШ, 2000 йил) битирувчисидир.

У ўтган йилнинг ноябрида вазир ўринбосари этиб тайинланган, ундан олдин Тошкентдаги Инҳа университети ректори лавозимида фаолият кўрсатган. Унгача эса Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникацион технологиялар давлат қўмитаси (ҳозирги — Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги) раиси ўринбосари эди.

XS
SM
MD
LG