Линклар

Шошилинч хабар
24 май 2019, Тошкент вақти: 04:02

Аму-Бухоро каналининг ўтган йили қулаб тушган кўприги Наврўзгача қайта тикланади


Аму-Бухоро канали устидан ўтувчи кўприк ўтган йилиюлида қулаб тушган эди.

Аму-Бухоро канали устидан ўтувчи кўприк шу йилнинг Наврўз байрамига қуриб битказилиши билдирилди.

Кўприкнинг лойиҳавий қиймати 11 миллиард 800 миллион сўмни ташкил қилади. Кўприк “Гузар-Бухоро-Нукус-Бейнеу” йўлини боғлаб туради.

“Ўзавтойул” ширкатининг билдиришича, кўприкни лойиҳалаш ишлари 2016 йилда бошланган.

Бунгача бу канал устида мавжуд бўлган эски кўприк 1961 йилда қурилгани учун яроқсиз аҳволга келган ва ўтган йилнинг ёзида қулаб тушган эди.

Кўприкнинг узунлиги 72,5 метрни, эни 10 мертни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG