Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:02

Журналистнинг мақоласидан сўнг Самарқандда электр чеклови тўхтади


Самарқандлик журналист Тошпўлат Раҳматуллаев.
Самарқандлик журналист Тошпўлат Раҳматуллаев.

Самарқандлик журналист Тошпўлат Раҳматуллаевнинг электр узилишлари ҳақидаги танқидий мақоласидан сўнг шаҳар таъминотидаги чекловлар бекор қилинди. Журналистнинг Озодликка айтишича, ҳокимиятда ўтган йиғилишда унинг номи алоҳида тилга олинган ва таъминот тиклангач, шаҳар Электр идораси раҳбари унга қўнғироқ қилиб, бу ҳақда хабар берган.

Озодлик билан суҳбатда самарқандлик журналист Тошпўлат Раҳматуллаев электр энергияси тақчиллиги бўйича ёзган таҳлилий мақоласини 16 январь куни Интернет нашрларида эълон қилгани ва шундан сўнг шаҳар таъмнотида узилишларга чек қўйилганини айтди.

"25 январь куни Самарқанд вилоят Халқ депутатлари кенгаши сессияси бўлиб ўтди. Сессияга ҳозир Бош вазир ўринбосари бўлиб ишлаётган, вилоятнинг собиқ ҳокими Зоир Мирзаев келган. "Мени президент Шавкат Миромонович Сапмарқанддаги электр энергияси таъминоти бўйича шикоятлар ва Тошпўлат Раҳматуллаевнинг мақоласи бўйича аниқлик киритинг, деб жўнатди", деган. Буни менга айтишди. 1 - 2 кун ўтгандан кейин вилоят Электр тармоқлари идораси раҳбари қўнғироқ қилиб: "Ўзбекэнерго" ташкилоти Самарқанддан лимитни олиб ташлади. Шаҳарга берилаётган энергия 80 МегаВаттга кўпайди", деди. Шундан бери шаҳарда таъминот яхшиланди", деди Тошпўлат Раҳматуллаев.

Самарқандда электр тақчиллиги ҳақидаги таҳлилий мақоласи чоп этилгач, журналист прокуратурага чақиртирилгани хабар қилинган эди.

Раҳматуллаевнинг бугун аниқлик киритишича, прокуратура ходими у билан қисқа суҳбат қилган ва унга нисбатан ҳеч қандай босим ёки ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир этилмаган.

16 январь кунги мақоласида журналист шаҳарда электр токи бир суткада камида 12 маротаба 13-15 дақиқага узилганини ёзган, электр узилишлари дақиқама-дақиқа акс этган ва унинг ўзи тузган жадвални эълон қилган эди.

Мақолада журналист Самарқанд шаҳри ва вилоятининг "Ўзбекэнерго" ширкатидан қарзи 650 миллиард сўмдан (давлат курсида 200 миллион, "қора бозор" курсида 95,3 миллион АҚШ доллари) кўпроқ, деб ёзган эди.

Масалани ўрганган журналист вилоятда электр токи узилишини айнан шу қарздорлик билан боғлиқ, деб ҳисобламоқда.

Қуйида журналист билан суҳбатни тингланг:

Т.Раҳматуллаев: Мақоладан сўнг, Самарқандда электр чекловини олиб ташлашди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:34 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG