Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2021, Тошкент вақти: 10:36

Сурия оммавий дорга осишлар ҳақидаги иддаоларни рад қилди


Дамашқ ҳукумати Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Суриядаги махфий қамоқхонада асосан тинч аҳоли вакиллари бўлган 13000 киши дорга осилгани ҳақидаги ҳисоботини "буткул бўхтон" деб атади.

Бир кун аввал Amnesty International ҳисобот чиқариб, 2011 йилнинг сентябр ойидан то 2015 йилнинг декабрига қадар маҳбуслар ҳар ҳафта оммавий равишда дорга осилгани ҳақда бонг урган эди.

Amnesty International нинг ишонишича, бу қатллар ҳақидаги буйруқ Сурия ҳукуматининг энг юқори раҳбарлари томонидан берилган.

Ташкилотнинг даъво қилишича, Дамашқ шимолидаги махфий қамоқхонада ҳар ҳафта бир ёки икки марта 20 дан 50 га қадар маҳбуслар оммавий қатл этилган.

Сурия Адлия вазирлиги 8 феврал куни бу ҳақда баёнот чиқариб, муқаддам ҳибсга олинган шахсларнинг дорга осилиши ва ё қийноққа солингани билан боғлиқ айбловларни кескин рад этди.

XS
SM
MD
LG