Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:15

Туркияда конституциявий ўзгаришлар бўйича референдум 16 апрелга белгиланди


Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўз ваколатларини кенгайтиришни назарда тутувчи конституциявий ўзгаришларни маъқуллади.

Туркияда мазкур ўзгаришлар бўйича референдум 16 апрел кунига белгиланди.

Конституциявий ўзгаришлар президентнинг ваколатлари кескин оширилишини назарда тутади.

Янги ўзгаришлар мамлакат президентини ижроия ҳокимият раҳбарига айлантиради.

Унда бош вазир лавозимини тугатиш ҳам кўзда тутилган. Президент мамлакатни вице-президент ва ҳукумат вазирлари ёрдамида бошқаради.

Янги таҳрирдаги конституция президентга беш йиллик муддатга икки марта сайланиш ҳуқуқини ҳам беради.

Эндиликда Эрдўғоннинг 2019 йилда ниҳоясига етадиган президентлик даври ҳисобга олинмаслиги ва у яна икки марта сайланиши ҳам мумкин бўлади.

XS
SM
MD
LG