Линклар

Шошилинч хабар
18 январ 2021, Тошкент вақти: 11:55

Трамп муҳожирларнинг АҚШга киришини чекловчи янги қарорни тайёрламоқда


АҚШ президенти Доналд Трамп яқин кунларда аҳолисининг аксари мусулмон бўлган етти мамлакат фуқароларининг Қўшма Штатларга киришини тақиқловчи янги қарорни имзолашини айтди.

Жаноб Трампнинг сўзларига кўра, у ўзининг аввалги қарори юзасидан Олий судда тортишиб ўтирмоқчи эмас.

Президент Трамп Ироқ¸ Сурия¸ Эрон¸ Ливия¸ Сомали¸ Судан ва Яман ватандошларининг АҚШ ҳудудига киришини камида 90 кунга¸ АҚШ қабул қилиши кутилаëтган қочқинларни киритишни эса камида 4 ойга тақиқлаш ҳақида ўтган ой оҳирида қарор чиқарган.

Президентнинг 28 январь кунги фармони ижроси Вашингтон ва Миннесота штатлари сўрови билан 3 февраль куни Сиэтл федерал ҳаками томонидан тўхтатиб қўйилганди.

АҚШдаги Сан Франциско федерал суди президент Трампнинг 7 мусулмон давлатидан одамларни АҚШга киритмаслик тўғрисидаги қарорини кучда қолдиришдан бош тортди.

Суд президент маъмурияти АҚШга мусулмон давлатидан келган мигрантларни киритмасликка асослар бор эканини исботлай олмади, деб ҳисоблаган.

Трамп суднинг бу ажримига зудликда Твиттер орқали жавоб қайтариб “Судда кўришамиз! Миллатимиз хавфсизлиги хавф остида қолмоқда!” деб ёзди. Бош прокуратура Сан-Франциско суди ажрими юзасидан Олий судга аппеляция тартибида мурожаат қилади. Трамп ўз қарори Америка хавфсизлигини кафолатлашга қаратилганини айтмоқда¸ унинг мухолифлари эса¸ қарорнинг мусулмонларни камситиши ва унинг АҚШ конституциясига зид эканини таъкидламоқда.

Трампнинг янги қарори аввалгисидан нимаси билан фарқ қилиши номаълум.

XS
SM
MD
LG