Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:00

Тошкент автобусларида бепул интернет йўлга қўйилди


Тошкент шаҳар ҳокимияти 11 февралдан бошлаб пойтахт автобусларида Wi-Fi ёрдамида интернетга бепул уланиш хизматини йўлга қўйди.

Ҳозирча глобал тармоққа бепул кириш имкони олтита йўналиш - 10, 14, 24, 28, 51, 95-рақамли шаҳар автобуси йўналишларида тақдим этилмоқда.

Шу билан бир қаторда, пойтахтдаги барча автобусларни жорий йил якунига қадар интернет билан таъминлаш режалаштирилган, демоқда ҳокимият расмийлари.

Автобусларда бепул интернет UZMOBILE ширкати томонидан ташкил этилди. Бепул интернет бор автобуслар эшикларида махсус - Wi-Fi BUS белгилари ўрнатилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўтган йилда ҳам бундай лойиҳани йўлга қўйгани, лекин тажриба бир ҳафта ўтиб барбод бўлгани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG