Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:42

Тулада уч ўзбекистонлик ҳалок бўлди


Россиянинг Тула вилоятидаги сабзавотлар сақлаш биноси томининг қулаб тушиши оқибатида Ўзбекистон ватандоши бўлган уч одам ҳалок бўлган.

РИА Новости хабарига кўра, учавлон Тула вилоятининг Поповка қишлоғидаги 160 квадрат метр майдонни эгалланган ангарнинг томи қулаб тушиши оқибатида нобуд бўлган.

Ўзбекистонликларнинг исми очиқланмади. Россия тергов қўмитаси маълумотларига кўра, қурбонлар - 1992 йилда туғилган икки ва 1974 йилда таваллуд топган бир кишидир.

Тахминларга кўра, том кўп миқдордаги қорни кўтара олмай, қулаган. Сабзавотлар сақлаш биноси томи қулашига унинг эскириб кетгани сабаб бўлган бўлиши мумкин, деган фаразлар ҳам ўрганилмоқда.

XS
SM
MD
LG