Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:38

Туркманистонда илк бор 9 номзод иштирокида президент сайлови бўлди (видео)


Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов овоз берди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:27 0:00

Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов овоз берди

2006 йилдан буён амалда қолаётган президент Қурбонқули Бердимуҳамедовдан ташқари мамлакат раҳбарлиги учун сайловда яна 8 номзод қатнашди. Орқадоғ Бердимуҳамедовга мухолифлик қилган номзодлар мамлакат аҳлига унчалик таниш бўлмаган вилоят ҳокими, депутат ва йирик ширкат раҳбарларидир.

Туркманистон тарихида сўнгги 25 йил ичида илк бор президент сайловида бирдан ортиқ партия вакиллари номзоди қўйилди. Амалдаги президент Қурбонқули Бердимуҳамедов бу йилги сайловларнинг аввалгиларидан фарқ қилиши, ўз номзодига муқобил номзодлар ҳам иштирок этишини ваъда қилган эди.

Бундан ташқари, мамлакат тарихида илк бор Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти чекланган сондаги кузатувчилар миссиясини Туркманистонга йўллади.

Аммо кузатувчилар, гарчи 9 номзод иштирок этган бўлса-да, бу галги сайловнинг аввалгилардан жиддий фарқ қилмаганини айтмоқдалар ва унда яна Бердимуҳамедовнинг ўзи ғолиб, деб эълон қилинишини кутмоқдалар.

Боиси, ҳукуматнинг қаттиқ назорати остидаги матбуот президентдан ташқари 8 номзоднинг сайловолди кампанияси ҳамда сайловчилар билан учрашувларини жуда қисқа ёритди. Аммо, амалдаги президент Бердимуҳамедовнинг сайловолди учрашувлари эса мамлакат матбуотининг диққат марказидан тушмади.

Жумладан, унинг Ахал вилоятидаги учрашувда ишчиларга қўшиқ куйлаб бергани, яна бир вилоятда эса чўпонларга телевизор солинган яшил қутиларни улашиб, уларнинг ўз номзодига овоз бериши ҳақидаги ваъдаларини олгани расмий матбуотда ёритилган асосий воқеаларидан бири бўлди.

Бердимуҳаммедов овоз йиғмоқда
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:21 0:00


Ваҳоланки, сайловчиларга совға улашиб, уларнинг овозини олиш, муҳими бунинг расмий матбуотда ёритилишию, айни пайтда, қолган 8 номзодга ҳам тенг имкониятларнинг берилмаслиги Туркманистонда қабул қилинган сайловга оид қонунларнинг қўпол равишда бузилишидир.

Шу боис, таҳлилчилар бу галги сайловда ҳам Қурбонқули Бердимуҳамедовнинг ғалаба қозониши ва унинг навбатдаги президентлик муддатида эса аҳолининг оғир иқтисодий-ижтимоий ҳаёти, йиллардан буён танқид қилиб келинаётган инсон ҳуқуқлари вазиятида жиддий ўзгариш бўлмаслиги тахмин қилаётир.

Жумладан, АҚШдаги Герман Маршал жамғармасининг Евроосиё минтақаси бўйича эксперти Михал Романовски мамлакатда эркин матбуотнинг йўқлигига алоҳида урғу бераркан: "Туркманистонда аҳолининг фақат 15 фоизигина Интернетдан фойдаланиш имконига эга. Яъни нафақат жамият фаолияти назорат остида ва эркин ҳаракатланиш чекланган, балки фуқаролар мустақил ахборот манбаига ҳам эга эмас", дейди.

Марказий Осиёнинг нефтга бой бу мамлакатида 1991 йил - собиқ иттифоқ қулаб, Туркманистон мустақиллиги эълон қилинганидан буён ўтказилган бирорта парламент ёки президент сайлови халқаро жамоатчилик томонидан шаффоф ҳамда эркин, деб топилмаган.

2006 йилдан бери президентлик қилаётган Бердимуҳамедов, расмий натижаларга кўра, 2006 йилги сайловда 89, 2012 йилги сайловда эса 97 фоиз овоз олган.

Тиш докторидан президентга айланган 59 яшар Қурбонқули Бердимуҳамедов ҳозирча ўзидан олдинги президент Сапармурот Ниёзовдан фарқли равишда умрбоқий, деб эълон қилинмади.

Аммо, ўтган йили Туркманистон конституциясига бунинг ўрнини босиши мумкин бўлган икки ўзгартиш киритилди. Биринчидан, президентлик муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилди. Иккинчидан, президентлик учун белгиланган 70 ёшлик чеклов олиб ташланди.

XS
SM
MD
LG