Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2019, Тошкент вақти: 03:10

World Press Photo: Қотил сурати учун бош соврин

Фотожурналистларнинг ҳар йили ўтказиладиган World Press Photo халқаро кўрик-танловида бош совринга Associated Press агентлигиги мухбири, туркиялик Бурҳон Ўзбилижи Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов қотилини жиноят чоғида олган сурати учун эга бўлди. Карловга ҳужум 2016 йил 19 декабрида Анқарада фотокўргазма очилаётган пайтда содир этилганди. Собиқ полициячи бўлган қотил Мевлут Алтинташ Россияни бу мамлакатнинг Суриядаги сиёсати юзасидан айблаганди. Кўп ўтмай Алтинташ турк махсус хизмати вакиллари томонидан отилган. Андрей Карловга ўлимидан сўнг Россия қаҳрамони унвони берилган.

World Press Photo 2017​ кўрик-танловида 125 мамлакатдан жами 5034 фотосуратчи қатнашган. Улар танловга 80 мингга яқин сурат юборганлар. Ҳайъат саккиз тоифада 45 фотожурналистга мукофот топширди. Қуйида ўша фотосуратларнинг энг яхши деб топилганларидан намуналарни кўришингиз мумкин.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG