Линклар

Шошилинч хабар
07 декабр 2019, Тошкент вақти: 22:32

Конгресс Флинн ва Трампнинг бошқа маслаҳатчиларининг Россия билан бўлган алоқасини текширади


АҚШ Конгресси етакчилари президент Дональд Трампнинг юқори лавозимли маслаҳатчилари Трамп президентлик курсисига ўтиришидан аввал Москва билан алоқага чиққанини тергов қилади.

Сенатор Митч Макконнелл 14 февраль куни Сенат разведка қўмитаси Майкл Флинни тергов қилишини айтди. Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Флинн 13 февраль куни ўз лавозимига ўтиришидан аввал Россиянинг АҚШдаги элчиси билан алоқа қилгани учун истеъфо берган эди.

АҚШ матбуоти Трамп атрофидаги расмийлар Россия разведка хизматлари ходимлари билан бир неча марта мулоқот қилгани ҳақида хабар бериб келади. Конгресснинг Трамп маслаҳатчиларини тергов қилиш қарорига айнан шу хабарлар туртки бўлди.

Бу орада Оқ уй Трамп Флинн Москва билан ўрнатган алоқалари ҳақида хабардор бўлганини тан олди.

Ўтган ҳафтада Флинн Россия элчиси Сергей Кисляк билан Россияга қарши санкцияларни муҳокама қилгани ҳақида хабар тарқалди. Бундан аввал Флинн ҳам, вице-президент Майк Пенс ҳам собиқ маслаҳатчи Кисляк билан санкциялар ҳақида гаплашмаганини иддао қилишган эди.

Флинн: “Чегарадан чиққаним йўқ”

Флинн The Daily Caller сайтига 14 февраль куни берган интервьюсида Кисляк билан қилган суҳбатлари давомида “чегарадан чиқмаганини” таъкидлади. Флинн Кислайк билан Обама маъмурияти мамлакатдан чиқариб юборган 35 дипломат ҳақидагина суҳбатлашганини айди.

“Гап санкциялар ҳақида эмасди. Гап чиқариб юборилган 35 одам ҳақида эди. Содда қилиб айтганда, “Мен шундай бўлганини биламан. Ҳаммасини қайта кўриб чиқамиз”, дедим. Мен “Санкцияларни қайта кўриб чиқамиз” ёки шунга ўхшаш гап айтганим йўқ”, деди.

Аммо Reuters тарқатган хабарда ёзилишича, Флинн суҳбат давомида Кислякка Москва Обама санкцияларига ўхшаш жавоб қайтармаса, Трамп келганидан кейин Вашингтон ва Москва ўртасидаги алоқаларни тиклаш осонроқ бўлишини айтган.

АҚШ санкциялари эълон қилинганидан кейин Россия президенти Владимир Путин бунга жавобан ўхшаш санкция жорий қилмаслигини эълон қилди. Аксича, Путин АҚШ дипломатларини Кремлда янги йил байрамини нишонлашга чақирди.

Трамп маъмуриятининг Россия билан бўлган алоқаси ҳақида хавооирлар туфайли кўплаб америкалик сиёсатчи, жумладан, Республикачилар партияси аъзолари Трампнинг Россия билан бўлган алоқасини тергов қилишга чорламоқда.

АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси Адам Шифф Трамп матбуотда юзага келган шов-шув туфайлигина Флиннга қарши чора кўрганини таъкидлади.

“Генерал Флинн уларни алдаб келаётганини бир неча ҳафта давомида билишган. Куни кеча унга бўлган ишончларининг йўқолишига сабаб бу нарса ҳаммага ошкор бўлди”, деди Шифф.

ФҚБ интервьюси

14 февраль куни Оқ уй Федерал қидирув бюсори Флинни Кисляк билган қилган суҳбати ҳақида сўроқ қилганини тасдиқлади. Оқ уй яна АҚШ Адлия вазирлигидан Флинн телефон қўнғироқлари ҳақида оммага айтилган ҳамда резведка хизматлари эга бўлган маълумотлар ўртасидаги қарама-қаршиликлар ҳақида огоҳлантирилганини тан олди.

Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер Флинн суҳбатлари қонунни бузмаганини таъкидлади. Унга кўра, шунчаки унинг тутган йўли туфайли Трамп ҳамда Пенснинг унга бўлган ишончи озайган.

Аммо Оқ уйнинг бу изоҳидан Конгресс аъзолари қониқмади. Етакчи сенаторлар Боб Коркер ҳамда Жон Корнин Макконнеллнинг Флинни тергов қилиш талабини қўллади.

Сенатор Жон Маккейн Флинн истеъфога чиққани Трамп маъмуриятининг Путин Россиясига бўлган муносабати ҳақида савол туғдиришини айтди.

Конгресснинг демократ аъзолари масалани мустақил тергов қилишга ҳамда Трамп Флиннинг Россия билан қай даражада алоқада бўлганини аниқлашга чақирмоқда.

Сенатор Чак Шумер эса Флинн ҳаракатлари қонунга зид ёки зид эмаслигини тергов қилишга чақирди.

XS
SM
MD
LG