Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:57

Тошкент терроризмда гумонлаб қидираётган АҚШ фуқароси Грузияда қўлга олинди


Грузия полицияси Батуми аэропортида Интерпол билан ҳамкорликда Ўзбекистонда терроризмда гумонланиб қидирилаётган АҚШ фуқаросини қўлга олганлар.

Грузия Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида, "Тбилиси Интерполи ва ИИВ патруль полициясининг Ажария департаменти "Батуми аэропорти" назорат-ўтказиш пункти ходимлари ҳамкорликда ўтказган операция натижасида Батуми аэропортида Тошкент Интерполи томонидан халқаро қидирувда бўлган АҚШ фуқароси, 1978 йилда туғилган Л.К. қўлга олинди",- дейилади.

Л.К. Ўзбекистон Жиноят кодексининг терроризм, жиноий уюшма тузиш, қўпорувчилик содир этиш ва ўқотар қуролларни қонунга хилоф равишда эгаллаш моддалари билан айбланиб қидирилаётган бўлган.

Ҳозирда Грузияда қўлга олинган шахсни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш масаласи кўрилмоқда.

XS
SM
MD
LG