Линклар

Остонада Сурия бўйича музокаралар бўлиб ўтмоқда


Остонадаги музокаралар чоғида олингган сурат.

Қозоғистон пойтахти Остонада 16 февральда Сурия бўйича музокараларнинг навбатдаги раунди бошланди.

Музокара 15 февралда бошланиши лозим эди, бироқ Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги “техник сабаблар”га кўра, учрашув бир кунга кечиктирилганини эълон қилган.

Музокараларда Россия, Туркия, Эрон вакиллари, шунингдек, Сурия ҳукумати ва мухолифати делегациялари иштирок этмоқда.

15 февраль куни Сурия мухолифати делегацияси вакили Яҳё ал Аридий музокараларда мухолифатдан оз сонли делегация иштирок этишини билдирди.

Сурия ҳукуматини эса музокараларда Суриянинг БМТдаги элчиси Башар ал Жафарий тамсил этмоқда.

Жафарий Новости агентлигига “музокаралар доирасида мухолифат ва ҳукумат вакиллари учрашуви режалаштирилмаётганини” билдирди.

Сурия бўйича тинчлик музокараларининг биринчи раунди остонада 23-24 январь кунлари ўтказилган эди.

XS
SM
MD
LG