Линклар

Шошилинч хабар
24 январ 2021, Тошкент вақти: 18:22

Пенс: АҚШ НАТОнинг буюк иттифоқчиси бўлиб қолади


АҚШ вице-президенти Майк Пенс Германиянинг Мюнхен шаҳрида ўтаётган халқаро хавфсизлик анжуманида қилган чиқишида Қўшма Штатлар янги маъмурияти НАТО бўйича иттифоқдошларини қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.

Жаноб Пенс Шарқий Европада НАТОнинг янги кучларини жойлаштириш режасини Оқ уй дастаклашини айтди.

АҚШ вице-президенти ўз чиқишида Трамп маъмурияти Россия билан мулоқот имконларини қидираётганига қарамай, Вашингтон Россияни жавобгарликка тортишда давом этишини қайд этди.

- Россия халқаро майдондаги ҳар бир ҳаракати учун жавоб бериши керак. АҚШ Россиядан Украина низосига чек қўйишга қаратилган Минск келишимига амал қилишини талаб этишда давом этади, - деди Пенс.

Бир кун аввал Германиянинг Бонн шаҳрида россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашган АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Москва Вашингтондаги Доналд Трамп маъмурияти билан ҳамкорликни хоҳлаётган экан Украина шарқида кескинликни юмшатиш бўйича Минск келишими доирасида олган мажбуриятларни бажариши кераклигини таъкидлаганди.

Оқ Уй эса президент Дональд Трамп Россияга оккупация қилинган Қрим ҳудуди Украинага қайтарилиши шартлиги ва Украина шарқидаги қуролланган айримачиларни қўллаб-қувватлаш тўхтатилиши шарт экани тўғрисида очиқ ишорат берди, деб баёнот тарқатганди.

XS
SM
MD
LG