Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:30

Жиззахда дарëга оққан милиция подполковнигининг жасади топилди


Жиззах шаҳридаги Сарбон маҳалласидан ўтувчи Сангзор дарëсига 19 февраль куни чўккан милиция подполковнигининг жасади сешанба куни топилди.

Вилоят ҳуқуқ-тартибот органларидаги Озодлик манбасига кўра¸ Жиззах шаҳар ички ишлар бошқармаси шахсий таркиб билан ишлаш бўлими раҳбар муовини, 36 яшар подполковник Шуҳрат Шукриллоевич Ҳамидов жасади дарëнинг шаҳардан узоқроқ жойидан топилган:

"Қидирувнинг учинчи кунида подполковникнинг жасади топилди¸ шу ўринда қидирув ишларига сафарбар қилинган шахсий таркибга миннатдорчилик билдирса арзийди", деди манба.

Манбанинг айтишича, Жиззах шаҳар прокуратураси милиция подполковнигининг сузиш мавсуми бўлмаган бир пайтда сувга оқиб кетиб ўлиши билан боғлиқ ҳодисани суриштирмоқда.

XS
SM
MD
LG