Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:02

Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ваколатхона очади


Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Россияда ўз ваколатхонасини очади.

Бу ҳақда Sputnik нашри Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасига таянган ҳолда хабар қилди.

Мазкур агентлик орқали Россияда ишга жойлашган ўзбекистонликларнинг меҳнат стажи худди ўз ватанида ишлагани каби ҳисобга олинади.

Ўтган йилнинг кузида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиянинг турли минтақаларидаги ўзбек жамоалари билан Россияга меҳнат муҳожирларини ишга олиб келиш бўйича шартномаларни имзолашни бошлаган.

Россиянинг турли ҳудудларида Ўзбекистон ватандошларига ёрдам бериш бўйича “жонли алоқа” линияси ташкил этила бошланди.

Россиядаги ўзбек диспораси раҳбарлари бундай тадбирлар натижасида Россияда “назорат остидаги миграция” вужудга келишини башорат қилмоқда.

Айни пайтда, Россия ҳукуматига таяниб берилаётган маълумотларга кўра, 2017 йилга миграция масалаларига федерал бюджетдан ажратилаётган маблағ 1,4 млрд рублдан 2 миллиардга кўпайтирилган.

XS
SM
MD
LG