Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:06

Коинотда Ерга ўхшаш сайёралар топилди


Чоршанба куни бизнинг галактикамизда жойлашган TRAPPIST-1 деб аталувчи юлдуз атрофида айланувчи Ерга ўхшаш 4 сайёра топилди. Бу сайёралар кейинги 20 йил ичида топилган экзосайёраларнинг навбатдагисидир. Аввалроқ “қизил митти” деб аталувчи юлдузлар туркумига кирувчи TRAPPIST-1 атрофида Ерсимон 3 сайёра топилган эди.

Янги аниқланган сайёраларнинг ҳажми Ерникига ўхшаш бўлиб, уларнинг иккитаси яшаш мумкин бўлган зонада, яъни улар ўз қуёшидан сув суюқ ҳолатда мавжуд бўлиши мумкин бўлган масофада жойлашган. Аввалроқ аниқланган уч экзосайёранинг биттаси Ер сайёрасига ўхшашдир. TRAPPIST-1 бирданига уч сайёраси Ерга ўхшаш бўлкан илк юлдуздир.

НАСА янги юлдузлар ҳақида эълон қилиш учун уюштирган матбот анжумани катта шов-шувга сабаб бўлди. Айримлар ўзга сайёраларда ҳаёт топилгани ҳақида эълон қилинишини кутди. Янги аниқланган экзосайёраларда ҳаёт бор ёки йўқлиги аниқланмаган бўлса-да, назарий жиҳатдан Ердаги ҳаёт мавжуд бўлиши мумкин бўлган янги сайёраларнинг аниқлангани муҳим аҳамият касб этади.

Экзосайёра ёки экзопланета деб Қуёш тизимидан ташқарида жойлашган ҳар қандай сайёрага айтилади. Илк экзосайёра 1995 йилда аниқланган. Сомон Йўли галактикасининг ўзидаёқ миллиардлаб сайёра мавжудлиги тахмин этилади.

НАСА маълумотларига кўра, ҳозиргача 3449 экзосайёра аниқланган. Буларнинг 1264 таси муз гигантлари, 1043 таси газ гигантлари ва 781 таси Ердан анча катта гигант сайёралардир.

Тўғридан-тўғри кўришнинг имкони бўлмаган сайёраларни аниқлашнинг бир неча услуби аниқланган. Булар орасида юлдуз чиқарадиган ранг спектрини сайёра гравитацияси туфайли ўзгаришини ўрганиш, сайёра юлдуз ва кузатувчи ўртасида турганда юзага келадиган сояни кузатиш, экзосайёрани ўз юлдузи олдида махсус камера орқали суратга олиш ҳамда юлдуз нурининг гравитация туфайли эгилишини ўрганиш каби методлар бор.

Бизга маълум бўлган ҳаёт учун сув муҳим аҳамиятга эга. Ҳозиргача топилган экзосайёраларнинг жуда оз қисми юлдуздан ўта яқин ёки ўта олис бўлмаган масофада жойлашган. Аммо сув ягноа унсур эмас, чунки бошқа сайёраларда ҳаёт бутунлай бошқа шароитларда юзага келиши ҳам мумкин.

XS
SM
MD
LG