Линклар

Шошилинч хабар
14 октябр 2019, Тошкент вақти: 05:55

Март ойидан бошлаб Ravon Nexia Қозоғистонда йиғила бошланади


Ўзбекистонда 2016 йилдан бошлаб автомобиллар Ravon бренди остида ишлаб чиқарилмоқда.

Ўзбек автомобилларини йиғиш март ойидан бошлаб Қозоғистонда ҳам йўлга қўйилади. Бу ҳақда Тошкентда 23 февраль куни ўтган Ўзбекистон-Қозоғистон давлатлараро иқтисодий ҳамкорлик комиссиясининг 16-йиғилишида маълум қилинди.

Комиссия йиғилишида март ойидан бошлаб Ravon бренди остида ишлаб чиқарилаётган GM Uzbekistan енгил автомобилларини Қозоғистонда йиғиш ишлари бошланиши маълум қилинди.

Маълумотда айтилишича, ўзбек автомобилларини йиғиш Қозоғистоннинг Кўстанай шаҳридаги “СариаркаАвтоПром” ширкати базасида амалга оширилади.

“СариаркаАвтоПром”таъсисчиси бўлган Allur Group ширкати директорлар кенгаши раиси Андрей Лаврентьев йиғилишда: “Ҳозирда барча синов ишлари якунланди. Айни пайтда GM Korea ширкати билан лизенция шартномасини имзолаш учун хулосани кутаяпмиз. 22 мартда ишлаб чиқаришга старт берилиши мумкин”,- деб айтди.

“СариаркаАвтоПром” ва GM Uzbekistan 2016 йил охирларида ўзбек машиналарини Қозоғистонда йиғиш шартномасини имзолалаган эди.

Кўстанайда дастлабки босқичда йилига 7 мингта Ravon Nexia R3 йиғиш режаланмоқда. Келажакда эса Spark русумидаги автомашиналар ҳам йиғилиши назарда тутилган.

Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов Ўзбекистон ва Қозоғистон иқтисодий ҳамкорлик комиссиясининг 16 -йиғилишида Қозоғистонда JV MAN Avto Uzbekistan ишлаб чиқараётган юк машиналарини ҳамда "СамАвто" автобусларини ҳам йиғиш масаласи ўрганилаётганини айтди.

Бундан ташқари Қозоғистон Ўзбекистонга Олмаота -Тошкент - Олмаота йўнилиши бўйича тезюрар поезд қатновини йўлга қўйиш таклифини ҳам киритди.

“Бу таклифни қўллаб – қувватлаймиз ва Қозоғистон томонининг транспорт соҳасидаги барча янги таклифларини кўриб чиқишга тайёрмиз”, - деб билдирди Очилбой Раматов.

Унга кўра, Қозоғистон икки давлат шаҳарлари ўртасида автобус қатновларини йўлга қўйишни ҳам таклиф қилмоқда.

Хабарларга қараганда, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро иқтисодий ҳамкорлик ва ўзаро савдо айланмаси ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш йўналишида ишламоқчи. Бугунги кунда икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 3 миллиард долларни ташкил қилади.

Шарҳларни кўринг (7)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG