Линклар

Шошилинч хабар
11 декабр 2018, Тошкент вақти: 20:44

Тошкентда одам ўғрилари ушланди


Бу ҳақда хабар қилган Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, жиноий гуруҳга уюшган ўғрилар ўғирлаб кетилган шахсдан 20 000 доллар миқдорида пул талаб қилган

Айтилишича, жорий йилнинг 6 февралда содир бўлган бу воқеа юзасидан 7 февраль куни Учтепа тумани прокуратураси жиноят иши қўзғаган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ тезкор ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни содир этганликда гумонланган 5 нафар шахс қўлга олинган.

Жиноятда гумонланувчиларнинг бири муқаддам судланган, Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида яшовчи 1968 йилда туғилган шахс бўлиб, унинг жиноий шерикларидан 2 нафари Паркент туманида яшовчи 1969 йилда ва 1978 йилда туғилган, яна 2 нафари эса пойтахтнинг Учтепа туманида яшовчи 1984 ва 1991 йилда туғилган шахслар эканлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тезкор-тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, деб хабар қилди Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати

XS
SM
MD
LG