Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:49

Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузган хорижликлар жаримага тортилади


Ўзбекистонга келган сайёҳлар мамлакат ҳудудида бўлиш қоидаларини бузгани тақдирда уларга ёки уларни таклиф қилган Ўзбекистон фуқароларига маъмурий жазо қўлланиши бўйича қонун ишлаб чиқилмоқда.

Маъмурий жарима миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан 50 бараваригача бўлиши мумкин.

Айни пайтда, хорижлик сайёҳларни қабул қилувчи туристик фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари сайёҳларнинг Ўзбекистон ҳудудида бўлиб туриши ва ҳатти-ҳаракатлари учун тўлиқ мсъул ҳисобланади.

Айни пайтда мамлакатдаги сайёҳлик ширкатлари мазкур қонун қабул қилинса сайёҳларнинг Ўзбекистонга келишига яна бир тўсиқ бўлиши мумкинлиги борасида хавотирлар айтилмоқда.

Ўзбекистоннинг Хива шаҳридаги хусусий меҳмонхоналардан бирининг соҳиби Озодлик билан суҳбатда: "Сайёҳлар Ўзбекистонга ўзи оз келади. Келадиганлари қоидани бузмайди. Менимча бунақа қонунларни қабул қилиб сайёҳларни қўрқитмасилик керак", - дейди меҳмонхона хўжайини.

XS
SM
MD
LG