Линклар

Шошилинч хабар
18 январ 2021, Тошкент вақти: 05:42

Суриянинг Хомс шаҳридаги ҳудкуш ҳужумда 42 одам ҳалок бўлди


Сурия ғарбидаги Хомс шаҳрида ҳудкуш ҳужумчилар ўзларини портлатиб, камида 42 одамни ўлдирган.

Сурия Инсон ҳуқуқлари кузатув гуруҳига кўра, 25 феврал куни бир қанча ҳудкуш шаҳардаги хавфсизлик идораси ёнида ўзларини портлатиб юборган.

Ҳалок бўлганлар орасида Сурия хавфсизлик ходимлари ҳам бор.

Хомс ҳокими Талол Барзоний портлашда йигирмадан ортиқ одам ўлганини билдирди.

Ҳудкуш ҳужумга ҳозирча ҳеч бир гуруҳ масъулиятни зиммасига олгани йўқ.

Бу Исломий Давлат экстремист гуруҳининг иши экани борасида ҳам ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

XS
SM
MD
LG