Линклар

Шошилинч хабар
21 октябр 2019, Тошкент вақти: 15:23

ОзодТаъсир: Вазирлик чорвага оқсим юққанига оид хабар ортидан текширув ўтказди


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида чорвага оқсим юққанига оид хабар ортидан текширув ўтказилганини билдирди. Вазирлик чорвада учрайдиган оқсим касаллиги клиник аломатлари аниқланмагани, аммо лаборатория текшируви натижаси кутилаётганини билдирди. 23 февраль куни Озодлик туман чорвадорлари оқсим тарқалди, деган хавотирда экани, маҳаллий раҳбарлар буни инкор қилаётганини хабар қилган.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) матбуот хизматига таяниб Gazeta.uz сайтининг ёзишича, вазирлик "хорижий оммавий ахборот воситаларининг Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги "Янги ҳаёт" фуқаролар йиғини ҳудудида уй ҳайвонларида оқсим тарқалгани ҳақидаги хабарларини рад қилади".

Айни пайтда ФВВ матбуот хизмати текширув қачон ўтказилгани ҳақида бирор маълумот бермаган.

Расмий хабарга кўра, Давлат Ветеринария бош бошқармаси раиси ўринбосари Суннат Оққиев етакчилигидаги бир гуруҳ ветеринар эксперт ФВВ ходимлари билан бирга воқеа жойига борган. Гуруҳ "Янги ҳаёт" фуқаролар йиғинидаги ҳар бир хонадонга кириб, қорамолларни текширганида "оқсим касаллиги клиник аломатларини топмаган". Аммо, "намуналар лаборатория текширувига йўлланган".

Айни пайтда, ФВВ матбуот хизмати 2016 йилда бошқарма оқсимга қарши 4 ярим миллион доза вакцина сотиб олгани ва йирик шоҳли қорамоллар вакцина қилинганини хабар қилиб, республикадаги эпизоотик аҳвол яхшилигини таъкидламоқда.

23 февраль куни Озодлик радиоси туман чорвадорлари оқсим тарқалди, деган хавотирда экани, раҳбарият буни инкор қилаётганини хабар қилган.

Янгиҳаётликлардан бири оқсимга қарши қишлоқ моллари 2 йилдан буён эмланмади, деб арз қилган.

Оҳангарон тумани ветеринария хизмати бошлиғи Муҳаммадмурод Юнусов Озодлик билан суҳбатда "Янги ҳаёт" қишлоғи чорваси орасида тарқалган касаллик оқсим эканини инкор қилиб, бу стоматит касаллиги, деб изоҳ берган.

Айни пайтда, Муҳаммадмурод Юнусов вакцина йўқлиги боис, аҳоли чорвасининг икки йилдан буён оқсим касаллигига қарши эмланмаганини ҳам тан олган.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида берилган маълумотга кўра,оқсим касаллиги одамга ҳам юқиши мумкин. Оқсим оғиз бўшлиғида, бурунда, бармоқлар ораси ва тирноқлар остида ўзига хос тошмалар тошиши, уларнинг пуфакчалар ҳамда эрозияли ярачаларга айланиши ва тана ҳароратининг кўтарилиши билан кечадиган зооантропоноз ўта хавфли юқумли касалликдир.

Ўзбекистонда чорванинг оқсил, куйдирги каби касалликлар билан оғриши кузатилиб турилади.

Оқсил касаллиги 2004 йилда Сирдарёда, 2005 йилда Қашқадарё вилоятидакузатилган эди.

Озодлик қорамолдан юққан куйдирги касаллиги билан касалхонага тушган ўзбекистонликлар ҳақида кўп хабар берган.

2014 йилнинг июль ойида Сирдарёнинг Ховос туманида 31 кишига куйдирги юқиб, касалхонага ётқизилган эди.

Шарҳларни кўринг (2)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG