Линклар

Шошилинч хабар
20 октябр 2018, Тошкент вақти: 19:57

Ўзбекистонда ҳомиладорлик таътили муддати узайтирилиши мумкин


Ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари кунини узайтириш; болали аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш ва қисқартирилган иш вақтини ўрнатиш; касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчиларига меҳнат муносабатлари соҳасида қўшимча имтиёзлар ўрнатиш; узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш, уй-жой қурилиши, шунингдек, сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўташга ҳақ тўлаш учун ёш ходимларга фоизсиз ссудалар бериш имтиёзларини киритиш каби масалалар 2017 йил 22 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича2017-2019 йиллар учун имзоланган Бош келишувда назарда тутилгани тўғрисида маҳаллий нашрлар хабар қилди.

Лекин хабарларда ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари қанча бўлиши билдирилмаган.

XS
SM
MD
LG