Линклар

Шошилинч хабар
09 декабр 2019, Тошкент вақти: 04:35

Америка киноакадемияси "Оскар"ларини топшириш маросимида можаро чиқди


26 февраль куни Америка киноакадемиясининг “Оскар” мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Режиссер Барри Женкинснинг Moonlight (“Ой нури”) фильми “Энг яхши фильм”, эронлик режиссёр Асғар Фарҳодийнинг The Salesman (“Сотувчи”) фильми “Хорижий тилдаги энг яхши фильм” номинацияларида ғолиб чиқди.

Совринларни топшириш маросими давомида олиб борувчи Фэй Данауэй адашиб La La Land (“Ла-Ла Ленд”) фильми ғолиб чиққанини эълон қилди. Фильм ижодкорлари мукофотни олиб бўлганидан кейин аслида Moonlight ғолиб чиққани эълон қилинди.

Бунгача маросим муаммосиз кетаётган эди. Аммо бу йилги маросим сиёсий изоҳлар ҳамда АҚШ президенти Дональд Трамп сиёсати танқидига бой бўлди.

Фарҳодий Трампнинг Эрон билан бир қаторда яна олти мусулмон давлат фуқароларини АҚШга киритмаслик бўйича чиқарган қарори туфайли маросимда иштирок этишдан бош тортди. "Оскар"ни унинг ўрнига эронлик муҳандис Аношеҳ Ансарий қабул қилиб олди.

The Salesman Теҳрон ҳаёти тасвирланган драма бўлиб, унда ёлғиз қолганида ҳужумга учрайдиган аёл ва унинг турмуш ўртоғи ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади.

Moonlight фильми эса гиёҳванд онаси қўлида улғаётган майамилик ўсмирнинг ҳаёти ҳақидадир.

14 номинация бўйича "Оскар" мукофотига номзод бўлган La La Land мюзикли уларнинг 6 та "Оскар" ютишга муваффақ бўлди.

Аввалроқ Суриядаги уруш ҳақидаги The White Helmets (“Оқ каскалар”) қисқа жужжатли фильми ҳам “Оскар” мукофотини қўлга киритган эди. Manchester by the Sea (“Денгиз бўйидаги Манчестер”) ҳамда Fences (“Тўсиқлар”) фильмлари ҳам турли номинацияларда “Оскар” мукофоти билан тақдирланди.

XS
SM
MD
LG